Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ЗИКРДАН ҒОФИЛ ҚОЛМА!

 
 

Имом Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар: «Динда истиқомат, синиқ кўнгил ила Аллоҳга қуллик қилинг, сиҳҳатли бўлишни кутмангиз. Чунки сиҳатли бўлишни кутиш танбалликдир».

«Ҳиком» асарининг муаллифи Атоуллоҳ Искандарий раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: «Хушу-хузуʼ билан зикр қилолмаяпман дея зикрни ташлаб қўйма! Чунки Аллоҳнинг зикридан ғофил қолишинг (зикр этмаслигинг), Аллоҳни ғафлат билан бўлсада зикр қилганингдан ёмонроқдир. Балки Аллоҳ сени зикридан ғофилликдан зикр этишга, зикр этишдан хушу-хузу ила зикр қилишга, Аллоҳдан бошқа ҳар нарсадан узоқлашиб зикр қилишга юксалтириши мумкин». «Бу Аллоҳга қийин эмас» (Иброҳим сураси, 20-оят, Фотир сураси, 17-оят мазмуни).

Эй биродар, буни ҳам билиб қўй!

«Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар» китобидан.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/04/2022 12:30;   Кўрилганлиги: 80
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/zikrdan-gofil-qolma
Чоп этилган вақт: 28/05/2022 21:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг