Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

 
 

Бугунги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг шиддат билан ривожланиши, коммуникция ва ахборот технологияларининг тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига ҳамда шу соҳадаги услуб ва воситаларнинг такомиллашувига сабаб бўлмоқда. Бошқачароқ қилиб айтганда кураш воситаси сифатида мафкурадан фойдаланиш кенг тус олмоқда.

Ҳар хил геосиёсий куч марказлари ўзларининг мақсадлари йўлида "Нишон" сифатида танланган мамлакатни қарам қилиб олиш учун аввало шу халқни қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга, шунингдек биринчи навбатда ҳали онги тўлиқ шаклланмаган ёшларни жалб қилишга эътибор қаратмоқда.

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: "Агар биз бундай хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш олиб бормасак, турли зарарли оқимлар бизнинг юртимизга ҳам шиддат билан ёпирилиб кириши, ёшларимизни ўз гирдобига тортиб кетишини, оқибатда уларнинг ота-она, оила, эл-юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган, фақат бир кунлик ҳаёт билан яшайдиган худписанд кимсаларга айланиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас".

Мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик осойишталикни сақлаш барчадан бирдек масъулият талаб қилади. Афсуски, ҳаётда содир бўлаётган айрим ноқонуний ишларни кўриб кўрмасликга оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар ҳам борлигини қайд этиш лозим. Шунинг учун маънавият ва маърифат, тарбиявий ишларда сохтакорлик, шошма-шошарликдан қочишимиз, ушбу масалага кундалик ишларда кейинги ўриндаги масала сифатида қарашга барҳам беришимиз лозим.

Шу билан бирга, ёш авлодни ватанпарвар, халқпарвар, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга ғамхўрлик қилиш нафақат ҳукиматимиз, балки жамоат ва диний ташкилотлар, ҳар бир ота-онанинг ҳам муқаддас бурчи ҳисобланади.

Дарҳақиқат тинчликни сақлаш хушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримов 2014 йил 31август куни "Шаҳидлар хотираси" мажмуасида таъкидлаганларидек: "Диний қадриятларнинг эзгуликнинг, инсониятнинг душмани бўлган ёд ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, бузғунчи оқимларни жиловлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаётган олийжаноб халқимизнинг тинч ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш бугунги кундаги энг долзарб вазифамиз бўлиши керак".

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда шуни қайд этишимиз лозимки, агарда давлат, жамоат ва диний ташкилотлар, ҳамда ота-оналар ҳамкорликда ёшларда миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусини ярата олсак, мамлакатимизнинг жаҳон жамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидокорлик билан кураша олиш қобилиятини янада чуқурроқ шакллантирсак ёшлар тарбиясида катта ютуқларга эришган бўламиз.

Н.Темирова

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакилининг

хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Киритилган вақти: 21/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1741
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/yoshlar-tarbiyasiga-barchamiz-masulmiz
Чоп этилган вақт: 17/09/2021 21:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг