Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ЯХШИЛИККА БУЮРИШ ВА ЁМОНЛИКДАН ҚАЙТАРИШ

 
 

Ислом дини одоб динидир. Аллоҳни китоби Куърони карим одоб китобидир. Муҳаммад алайҳис-салом одоб пайғамбаридир. У зотни умматлари одобли ва одобни ер юзига тарқатган ва ўргатган умматлардир. Аллоҳ ўзининг бу омонатини қиёматгача давомли бўлмоғи ва барча бандаларини одобли бўлмоғи учун умматларнинг зиммасига амри маъруф ва наҳий мункар қилмоқликни фарзи айн қилиб белгилаб қўйди. Амри маъруф ва нахий мункар дегани яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришдир, яъни бандалари бир-бирларини Аллоҳга, унинг китобига, пайғамбарининг суннатларига амал қилиб одоб ва ахлоқли бўлишига харис бўлиши ва ёрдамлашишидир. Амри маъруф ва наҳий мункар қилаётган киши маълум ва қатъий одобларга риоя қилмоғи лозим

1. Амри маъруф ва наҳий мункардан мақсад Аллоҳни розилигини топиш бўлмоғи керак. Риёкорликдан сақланиб, мақтов ва олқишларга бўлган рағбатни қалбдан олиб ташлаш лозим.

2. Кишиларга қилишга буйираётган нарсани ўзи қилган бўлмоғи ва одамларни қайтараётган ишлардан ўзи ҳам қайтган бўлмоғи шарт. Аллоҳу таъоло китобида: “Одамларни яхшиликка чорлаб туриб ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки китобни тиловат қилаяпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?”, деган (Бақара, 44)

Усома ибн Зайид Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қилган ривоят қилган ҳадисда айтиладики: “Қ


Киритилган вақти: 27/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2923
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/yaxshilikka-buyurish-va-yomonlikdan-qaytarish
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг