Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Уйда қолинг - ота –онангизнинг дуосини олинг

 
 

“Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик” (Анкабут сураси 8- оят).

         Демак, ота-она номига сазовор бўлган шахс борки, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, динимизда улар эҳтиромга лойиқ зотлар сифатида қадрланади. Уларга яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг бурчидир.

Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:           “Мўмин кишининг ота-онаси ҳаёт бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда  тонг оттирирган бўлса Аллоҳ у банда учун жаннатдан икки эшик очади. Ибн Аббосдан  р.а. дан Имом Бухорий ривоят қилган.

      Ҳа албатта, ота-онаси бор инсонлар дунёдаги энг бахтли инсонлардир, Уларнинг хизматида бўлиш, дуоларига сазовар бўлиш, розиликларини топиш  фарзандни икки дунё саодатига эриштиради. Бунга тарихдан ҳам, бугунги кунимиздан ҳам кўплаб мисоллар келиртишимиз мумкин.

       Қадимда икки ака-ука  бўлиб, улар кечаси кекса ота-оналарига навбати билан қарар эдилар. Бири кечаси билан ота-онасига қараса иккинчиси кечаси билан  ибодатда бўлар эди. Кунларнинг бирида ака ибодат ҳаловатини сезиб укасидан яна бир кеча сен ота-онамизга хизмат қилсанг, мен бугун яна ибодатда бўлайин, деб илимос қилибди. Ука ҳам рози бўлибди. Ака ибодатга ука ота-она хизматида қойим бўлибдилар. Ибодат қилаётган ака тонга яқин ухлаб туш кўрибди, ғойибдан бир овоз укангни барча гуноҳлари кечирилди, укангнинг ҳурматидан сенинг ҳам гуноҳларинг кечирилди, дебди.

         Ака ҳайрон бўлиб, ахир мен кечаси билан Аллоҳга ибодат қилдим, укам ота-онам хизматида бўлдику, дебди.

         Шунда ғойибдан яна овоз келиб, Аллоҳ наздида сенинг нафл (ихтиёрий) ибодатингдан ота-онанинг розилиги ҳаққи ҳурмати устун туради дебди.

Азиз юртдошларим, бугун дунёда қолаверса жонажон Ўзбекистонимизда  коронавирус  деган бир иллат, бало барчани ташвишга қўйиб турибди. Айни вақтда юртимизда карантин эълон қилинган. Ҳатто масжидларимизда ҳам жамоат намозлари тўхтатилди. Юртбошимиз ва  барча мутасадди раҳбарлармиз тамонидан  уйда қолинг, деб  қайта ва қайта таъкидланмоқда. Мен ҳам сизга  уйда қолинг, дуо қилинг, ота-онангизнинг хизматида бўлинг, деб  мурожаат қиламан.

Алишер  Шукуров - Нарпай туман  “Кўк ота” жоме масжид имом хатиби


Киритилган вақти: 04/04/2020 09:10;   Кўрилганлиги: 1373
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/uyda-qoling-ota-onangizning-duosini-oling
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 13:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг