ТИНЧЛИК ҚАДРИ
Ватанда ҳар битта япроқ азиздир,
Киндик қон тўкилган тупроқ азиздир.
Макк-ю, Мадина табаррук замин,
Она юрт мен учун кўпроқ азиздир.
Шукр деб дилни шод этиб яшайлик,
Тинчликнинг қадрига етиб яшайлик.
Аждодлар ўтдилар яхши ниятда,
Уларнинг орзуси бизнинг ҳаётда.
Тўқликка шўхликлар қилмоқлик гуноҳ,
Ўтмишни унитмай сақлайлик ёдда.
Маънавий бойликка қайтиб яшайлик,
Тинчликнинг қадрига етиб яшайлик.
Қишлоғу шаҳарнинг дастурхони бир,
Тараққий этганнинг самарасидир.
Тадбиркор ўзбекка дунё лол қолиб,
Тасанно дегани асло эмас сир.
Қишлоғу шаҳарга кетиб яшайлик,
Тинчликнинг қадрига етиб яшайлик.
Кўп жойда уруш-у қирғин бўлмоқда,
Ёш ўғил-қизлар ҳам бевақт ўлмоқда.
Тинч эди улар ҳам шукр қилмади,
Дарёдан воз кечиб қолди кўлмакда.
Шукрона арқонин тутиб яшайлик,
Тинчликнинг қадрига етиб яшайлик.
Эй дўстим ғийбату бўхтонларни қўй,
Фарзандлар бахтидан қилишайлик ўй.
Уларнинг камолин, иқболин кўрсак,
Хурсанду шодликдан ярашади тўй,
Ўғил-қиз ютиғин кутиб яшайлик
Тинчликнинг қадрига етиб яшайлик.
Боқоний айтади, кечманг имондан,
Кўп ўқинг, ўрганинг қолманг замондан.
Ким эдик ким бўлдик унитманг шуни,
Аллоҳ айирмасин Ўзбекистондан.
Хамду саноларни айтиб яшайлик,
Тинчликнинг қадрига етиб яшайлик.
Киритилган вақти: 02/05/2016 00:00; Кўрилганлиги: 3619
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 08:59