ТАСАВВУФ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИК
Ислом динида ҳижрий 3-асрга келиб, сўфийлар ва тасаввуф таьлимотлари ва тариқатчилар пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ҳам бор. Унинг аҳллари ўзларини ҳақиқий Исломдаги энг тўғри йўлдагилар деб ҳисоблайди. Агар тасаввуфни тақводоролик йўли десак, у Исломнинг ўзгинаси бўлади. Аммо Қурьони карим, ҳадиси шарифларда фақат деган ибора мавжуд, тасаввуф эмас.
Пайғамбаримиз с.а.в “Кимки дунёни хоҳласа зоҳидлик қилсин ва кимик икколовини хоҳласа илм ўргансин” деганлар.
Чунки ўша даврда аввалги динлардан ўтиб келган таьлимотлари зоҳидлик эди. Тарки дунё қилаётган инсонлар бор эди. Энди эса янги таьлимот Ислом дини келди. Бу таьлимотга кўра мусулмон киши ҳам дунё ва ҳам охиратни исташи керак.
Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:
“Ва улардан баъзилари: “Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин”, дейдир” (Бақара, 201). Демак, Расулуллоҳнинг “Кимики охиртни хоҳласа зоҳидлик қилсин" деганлари аҳли китоблардан қолган. Таркидунёчиликка ишорадир. Исломдаги тақво, яьни тасаввуф эса дунё ва охиратни хоҳлашдир. Бу эса илм ўрганиш билан бўлади.
Исломда 200-ҳижрий йилларда дастлаб тақво белгиси сифатида, фақирлик, камтарликни изҳор этиш мақсадида жун кийим кийиб юрувчилар пайдо бўлган.
Имом Молик ибн Анасдан:
“Мен тақвони ошкор қилишни яши кўрмайман” деганларини ривояти келган.
ҲОЛМУҲАММАД КЎЛИЕВ - Булунғур тумани “Ғиштли ота” масжиди имом хатиби
Киритилган вақти: 28/01/2020 16:18; Кўрилганлиги: 1488
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:22