Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

НОТЎҒРИ ВА НОХОЛИС ТАЛҚИН

 
 

Ҳозирги кунда нотўғри ва нохолис талқин этилаётган “ХАТАРЛИ” сўзлардан бири “шаҳидлик” дир. “Шаҳидлик” аслида муқаддас мақсадларни амалга ошириш йўлида жонни фидо қилишдир. Албатта мазкур муқаддас мақсадлар шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши шартдир. Баъзи тоифалар эса ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ушбу муқаддас тушунчадан қурол сифатида фойдаланмоқдалар. Шариатда эса “жиҳод” билан “шаҳидлик” бир-бирига боғлиқ бўлган атамалардир, яъни ҳақиқий жиҳодда жон фидо қилганлар шаҳидлик мақомига эришадилар. Мазкур маъноларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари билан қувватлаймиз.

وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسلم: مَنْ قُتِلَ دُونَ مَالِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ وَمَنْ قُتِلَ دُونَ دَمِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ وَمَنْ قُتِلَ دُونَ دِينِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ وَمَنْ قُتِلَ دُونَ أَهْلِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالشَّيْخَانِ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким молини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир. Ким қонини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир. Ким аҳлини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир”, дедилар”.

Имом Термизий ва икки Шайх ривоят қилишган.

Адашган гуруҳлар эса мазкур ҳадиси шарифга мутлақо хилоф ишларни амалга оширишмоқда, яъни хорижда туриб уларни қўллаб қувватлаётган, уларга ҳар хил режаларни бериб, уни амалга ошириш учун маблағ ва қурол-яроқ билан таъминлаб, уларга қарши чиқаётган ота-она, диндош, миллатдош ва ўз юртдошларини қириб юборишмоқда. Ажабланарлиси, мазкур ҳаракатларини “жиҳод” ва шу йўлда ўлишни эса “шаҳидлик” деб даъво қилишмоқда.


Киритилган вақти: 02/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1348
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/notogri-va-noxolis-talqin
Чоп этилган вақт: 13/04/2024 14:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг