Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш
Динимизни, ўзлигимизни унутиб, ўзга миллатлар маданиятига эргашиш, тақлид қилиш оқибатида, динимизга ёт бўлган ва урф-одатларимиз инкор қиладиган номаъқул ишлар оддий ҳол бўлиб қолди. Шулардан бири номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Бу нохуш ҳолат жамиятда Аллоҳнинг шариати ўрнига баъзи ботил ижтимоий урф-одат ва анъаналар устун бўлиши оқибатидандир. Ҳатто одамларга шариат ҳукмларидан гапириб ҳужжат келтирсангиз, сизни ғулув-чуқур кетиш, ўта мураккаблаштириш, қариндошлардан алоқани узиш ва яхши мақсадларга шубҳа қилишда айблайдилар.
Натижада, амма, амаки, хола ва тоғаларнинг қизлари ҳамда келин ва келинойилар билан қўл бериб кўришиш бизнинг жамиятимизда бир пиёла сув ичишдан ҳам енгилроқ бўлиб қолди. Аслида бу ишнинг нақадар хатарли эканига очиқ кўз билан назар солишганда, бундай қилишмас эди. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис ворид бўлган: “Сизлардан бирортангиз ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлагандан кўра, бошига игна билан санчилиши яхшироқдир” (Табароний ривояти).
Манба: Azon.uz
Киритилган вақти: 26/10/2019 17:04; Кўрилганлиги: 1424
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:24