Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Сиз уяли алоқа воситасидан қандай фойдаланасиз?

 
 

Тобора одимлаб бораётган юртимизда уяли алоқа воситасидан фойдаланиш

ҳозирги вақтда оддий бир ҳол.Уяли алоқа воситасидан ёшу -қари,катта-кичик,аёл-еркак бирдек фойдаланмоқда.Ҳўш биз Аллоҳ таолони бизга берган бу неъматидан қандай фойдаланмоқдамиз.

Абу Зарр розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ с.а.в марҳамат қилдилар: “”Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил” дедилар (Термизий ривоят қилган).

Қуйида уяли алоқа воситасидан фойдаланишни бир қанча одоблари ҳақида сўз юритамиз.

1.Авваламбор уяли алоқа воситасини сотиб олишда уни яхшиликларга, оғиримизни енгил қилишга,узоғимизни яқин қилишга ният қилиш.

2.Уяли алоқа воситасини фақатгина эҳтиёжига ярашасини олиш.

3.Уяли алоқа воситасини юзига ҳар-хил калима ва оятларни қўймаслик.

4.Уяли алоқа воситасини қўнғироқ товишларига Қуръон,азон ёки саловатларни қўймаслик.

5.Уяли алоқа воситасида парнаграфияга оид қараш мумкин бўлмаган (ҳаром) сурат,клип ва филмларни қўймаслик ва сақламаслик.

6.Бировни уяли алоқа воситасини ўзини рухсатисиз кўриш ва қўнғироқ қилмаслик.

7.Уяли алоқа воситасида бировнинг суратини ўнинг рухсатисиз олмаслик.

8.Уяли алоқа воситасини ёш болаларга ва мактаб ўқувчиларига олиб бермаслик,олиб берганда ҳам фақат зарур ҳолларда ишлатишини таъминлаш.

9.Масжидда,йиғинда,қабул чоғида ва шунга ўҳшаш жойларда бошқаларни

нафратини келтирмаслик учун ўчириб қўйиш.

10.Уяли алоқа воситасини жамоат жойида қўлига олиб ўйнамаслик.

11.Уяли алоқа воситасида суҳбатлашаётганда керагидан ортиқ овозини

кўтармаслик.

12.Уяли алоқа воситасида чақириқ товушларини бошқаларга малол келмайдиган

қилиб қўйиш.

13.Уяли алоқа воситасида суҳбатлашаётганда имкон қадар тезроқ тугатиш.

14.Қўнғироқ қилишдан олдин у инсонни бант ёки дам олиш вақти эмаслигини

билиш.

15.Бир марта қўнғироқ қилганда жавоб бермадими кейинроқ қўнғироқ қилиш.

16.Агар 3 марта қўнғироқга жавоб бермаса яна қайта қонғироқ қилмаслик.

17.Чақирилган инсон лаббай дейиши чақирувчи эса Ассалому алайкум деб

салом бериши.

18.Агар уяли алоқа воситасида узоқроқ суҳбатлашмоқчи бўлса суҳбатдошидан рухсат сўраши.

19.Уяли алоқа воситасида суҳбатлашаётганда таомланиш ёки бирор нарса

емаслик .

20.Уяли алоқа воситасида ноўрин ҳазил қилмаслик.

21.Уяли алоқа воситасида бировни қўрқитмаслик.

22.Уяли алоқа воситасида ёлғон гапирмаслик.

23.Уяли алоқа воситада сўкинмаслик.

24.Уяли алоқа воситасида фақат чиройли сўзларни сўзлаш.

25.Бировни рақамини ўзини рухсатисиз бошқаларга тарқатмаслик.

26.Қўнғироқ бўлганда жавоб бераолмаган киши имкон топилганда ўзи қайтиб

қўнғироқ қилиши.

27.Ўзига келган хабар ёки хатни бошқаларга тарқатмаслик (Мумкин бўлмаган).

28.Чиқимдан қочиб бировни уяли алоқа воситасига рақамини чиқариб уни жавобини кутиш (Гудок ташлаш).

Афсуски ҳозирги вақтда уйли алоқа воситасидан фойдаланаётган инсонлар, аниқроғи ёшлар юқорида санаб ўтилган одобларига риоя қилмасдан кўча-кўйда ўз уяли алоқа воситаларини кўз-кўз қилиб ёки бўлмасам ўзини кўрсатиш мақсадида ҳар хил мусиқаларни қўйиб атрофдаги бошқа инсонларни тинчини бузишмоқда.

Энг ачинарлиси ҳаёсиз филмлар,суратлар ва клипларни томоша қилиб ва уни бошқаларга ҳам тарқатишмоқда.Бундай салбий нарсалар на мусулмонликка на ўзбеклигимизга ва на инсонийликка тўғри келади.Зеро, Ойша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинган ҳадисда Расуллулоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам “Албатта мўмин ўзини чиройли хулқи ила рўза тутувчи ва бедор бўлувчинининг даражасини топади”, деб марҳамат қилганлар.

(Абу довуд,Термизий,Ибн Ҳиббон,Ҳоким ривоят қилган.)

Шунинг учун ҳар бир ота-она ўз фарзандларини бу жирканчликлардан қайтарса, ҳар бир ўқитувчи ўз ўқувчиларига қилаётган ишларини тўғри эмаслигини тушунтириб бера олса ва ҳар бир инсон ўз дўстларию-биродарларини бу каби ишлари келажакда салбий оқибатларга олиб келишини тушунтириб, бошқаларни ҳам огоҳ қилсалар ниҳоятда улуғ савобга дохил бўлар эдилар.

Азиз ўқувчи, Юртимиз келажаги, динимиз келажаги,авлодларимиз давомчилари фарзандларимиз эканлигини унутмайлик.


Киритилган вақти: 20/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1951
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/siz-uyali-aloqa-vositasidan-qanday-foydalanasiz
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 09:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг