САЛАФ ВА ХАЛАФ СЎЗЛАРИ НИМА МАЪНОНИ БИЛДИРАДИ? САЛАФ ВА ХАЛАФ ОЛИМЛАРИ ОРАСИДАГИ ФАРК, НИМАЛАРДА НАМОЁН БУЛАДИ?
«Салафийлик» тушунчаси араб тилидаги «салаф» сўзидан олинган. «Салаф» сўзи эса «аждодлар», «аввал яшаб ўтганлар» маъноларини англатади.
«Салаф» сўзи Куръонда ҳам «аввал яшаб ўтганлар», «ўтмиш (кишилари)» маъноларида ишлатилган (Зухруф, 56).
«Салаф» сўзи Пайгамбар (алайҳис-салом)нинг ўзларига ҳамда саҳобийларига нисбатан айнан луғатдаги маънода қўлланилганини қатор ҳадисларда кўришимиз мумкин. Расулуллох, (алайҳис-салом) қизлари Фотима (р.а.)га шундай деганлар: «Мен сен учун яхши салафман (аждодман). Пайгамбар (алайҳис-салом) бу билан қизларидан аввал дунёни тарк этишларига ишора қилганлар.
«Салаф» сўзи диний истилоҳда муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Пайгамбар (алайҳис-салом) ўз ҳадисларида «Энг яхши давр мен яшаган давр, сўнг ундан кейинги ва ундан кейинги даврлардир» деб, исломнинг илк уч даврини мадҳ этганлар. Ана шу ҳадисга асосланиб, ислом уламолари Муҳаммад (алайҳис-салом) замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни «салаф солиҳ», яъни «солиҳ аждодлар» деб тавсифлайдилар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан бу номлар асарларда қўлланилмайди.
Ҳ.Темиров ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги ходими
Киритилган вақти: 30/03/2020 17:09; Кўрилганлиги: 923
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 16:05