Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Саҳобалар ҳаёти

МУСЪАБ ИБН УМАЙР Исломнинг аввалги элчиси (4-қисм)

 
 

Пайти келиб Расулуллоҳ Мусъабни улуғ бир вазифа учун танладилар ва Мадинага дин илмидан таълим берадиган муаллим қилиб юбордилар.

Мусъаб ибн Умайрнинг вазифаси бу билан чекланмай, балки ҳали Исломни қабул қилмаганларни динга даъват этиш ва Мадинани Расулуллоҳнинг ташрифларига тайёрлашдан иборат эди. Ўша пайтда саҳобалар орасида Мусъабдан ёши улуғроқ, обрў-эътибори юксакроқ ва қариндошлик жиҳатидан Жанобимизга яқинроқ кишилар кўп эди. Аммо Пайғамбар “Мусъабул хайр”ни танладилар. Чунки Жанобимиз энг хатарли ишлардан бирини кимнинг зиммасига юклашни, тез кунда ҳижрат қилинадиган ва Ислом қувват оладиган жойга айланиши кутилган Мадинани кимнинг қўлига топширишни жуда яхши билар эдилар. Шундай қилиб, Ислом динининг тақдири бир ҳисобда Мусъаб ибн Умайрнинг елкасига юкланди. У Буюк Яратувчиси инъом этган ақлига суяниб, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда, бу масъулиятли ишни бўйнига олди.

Мусъаб Мадина аҳли қалбини зуҳди, тақвоси, ихлоси ва муҳаббати билан ўзига ром этди. Улар Аллоҳнинг динига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кира бошлади. Пайғамбар Мусъабни Мадинага юбораётган пайтда, у ердаги мусулмонлар бор йўғи ўн икки киши эди, холос. Лекин орадан бир неча ой ҳам ўтмай, уларнинг сони кескин кўпайди. Келаси йил ҳаж мавсумида Мадинадан етмиш кишидан иборат мусулмонлар гуруҳи Расуллоҳга байъат бериш учун Мусъаб ибн Умайр бошчилигида Маккага етиб келди. Расули Акрам ўз фаросати, мартлиги ва ақл-заковати билан танилган Мусъабни танлаб, тўғри йўл тутганларини исбот этди. У вазифани чуқуранглар, ўзини Аллоҳнинг динига чақирувчи, инсонларни ҳидоят ҳидоят ва турли йўлга чорловчи, худди Пайғамбар каби фақат етказувчи эканини яхши билар эди.

Давоми бор.

 З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилояти вакили

“Пайғамбар атрофидаги кишилар” китобидан.


Киритилган вақти: 23/09/2019 15:49;   Кўрилганлиги: 1319
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/sahaba/musab-ibn-umayr-islomning-avvalgi-elchisi-4-qism
Чоп этилган вақт: 21/02/2024 03:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг