Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Расулуллоҳнинг муҳаббатини қандай ҳосил қиламиз?

 
 

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббати мусулмоннинг имонига чиндан ҳам озиқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони зиёда бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришлик тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, шариат Набий алайҳиссаломнинг муҳаббатини вожиботлардан санади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий муъмин бўлолмайди”, деганлар.

Набий алайҳиссоламнинг муҳаббатини қуйидагиларни билиш билан ҳосил қилиш мумкин.

Биринчи: Ул зот Роббиси томонидан ихтиёр қилинган ва танланган, инсонларга Аллоҳнинг динини етказиш учун бутун оламга юборилган расулдир. Аллоҳ таоло яхши кўргани учун уни танлади ва ундан рози бўлди. Агар Аллоҳ ундан рози бўлмаганида уни танламаган бўларди. Аллоҳ яхши кўрган кишини яхши кўрмоқлигимиз, рози бўлган кишидан рози бўлмоқлигимиз бизларга вожибдир. Ул зот Аллоҳнинг дўсти эканлигини билмоқлигимиз лозим, ваҳоланки дўстлик олий мартаба ва у муҳаббатнинг энг юқори даражасидан-да олийдир.

Жундаб (р.а.) айтадилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларидан беш кун олдин қуйидаги айтган сўзларини эшитдим. Мен Аллоҳдан сизлар орангиздан бир халил (дўст) бўлишини рухсатини сўраган эдим. Аллоҳ мени худди Иброҳим алайҳиссаломни дўст тутгани каби дўст тутди. Агар умматимдан халил тутганимда Абу Бакрни ана шундай қилган бўлар эдим”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим. Лекин у ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидда ҳеч бир эшик қолмасдан ҳаммаси беркитилсин. Илло Абу Бакрнинг эшиги бундан мутасно», дедилар».

Ушбу ҳадиси шарифдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ислом умматининг ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни энг яқин таниган, энг афзал шахс эканликлари яққол кўриниб турибди. Умматга бу намунадир!

Иккинчи: Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни танлаган манзилини билмоқлигимиз лозимдир. Чунки ул зот башариятнинг энг афзалидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахс менман. Аввалги шафоатчи менман. Аввалги шафоат қилинувчи менман», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир пайғамбарнинг (ижобат этилиши аниқ бўлган) дуоси бор. Мен эса, иншааллоҳ, ўша дуоим қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун яшириб қўйишни хоҳладим”, дедилар.

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен жаннатга одамларнинг биринчиси бўлиб (кирувчиси), шафоат қилувчисиман. Ва яна мен пайғамбарлар ичида энг кўп эргашилувчисиман», дедилар.

Учинчи: Бизларга динни етказишда машаққат ва қийинчиликка йўлиққанини билишимиз лозим. Худди шундай бўлган ҳам. Расулуллоҳнинг мушриклар томондан озорлангани, сўкилгани, урилгани, ҳақоратланганини, яқин қариндошлари ул зотдан юз ўгирганларини, ёлғончи, сеҳргар, мажнун деб туҳмат қилинганларини билмоғимиз вожибдир. Буларнинг барчаси бизларга етиб келадиган диннинг ўчоғини ўчириш учун ул зотни урдилар, аҳлидан , диёридан чиқардилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам энг яхши эргашилувчи намунадирлар. У зот бошларига ичак-чавақ ташлаб юборилди, оёқлари қонатилди, юзлари ёриб юборилди, ҳовлиларига қамал қилиб қўйилганидан дарахт баргларини еб кун ўтказдилар, ўзлари туғилиб ўсган Маккадан ҳайдаб чиқарилди, олди тишлари синдирилди.

Тўртинчи: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг барча суннатларини қанчалик


Киритилган вақти: 11/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2352
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/rasulullohning-muhabbatini-qanday-hosil-qilamiz
Чоп этилган вақт: 23/02/2024 05:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг