Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га муҳаббат

 
 

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки Аллоҳ таоло сизни яхши кўради.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки Аллоҳ таоло сизни бутун оламларга раҳмат қилиб юборди.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Сиз Аллоҳ таолонинг бутун оламларга юборган охирги ҳақ Расулисиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сизни севмоқ суннатингизга эргашиш ва сизга итоат қилиш демакдир. Бу эса биз учун улкан саодатдир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз бизга ўзимиздан ҳам яқинроқ ҳамда ота-онамиз, фарзандимиз ва барча яқинларимиздан маҳбуброқсиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки мана шу севги бизни ота-онамизга яхшилик билан итоат қилишимизга, фарзандимизни гўзал тарбиялашимизга ва барча яқинларимизга чиройли муомала қилишимизга ундайди.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сизни яхши кўриш Аллоҳ таолога энг афзал ибодатлардандир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки биз муҳаббатингиз билан сизга яна ҳам яқинроқ ва муштоқроқ бўламиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сийратингиз Ислом дини ҳукмларининг амалий татбиқидир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сийратингиз Аллоҳ таолонинг муборак каломи Қуръони карим оятлари ва ҳукмларининг батафсил баёнидир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз буюк хулқ соҳибисиз ҳамда ҳаётингиз дин ва ахлоқдир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки ҳаётингиз биз учун жаннат йўлига етакловчи ҳаётдир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз бизнинг икки дунё бахтимиз учун ўз жонингизни машаққатга қўйдингиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз башариятни бадбахтлик ва ҳалокатдан сақлаб қолдингиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сийратингиз биз учун ибрат ва ҳикмат манбаидир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки ҳаётингиз дунёдаги энг гўзал, энг қизиқарли ҳамда энг қимматли ҳаёт қиссасидир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки муҳаббатингиз нафақат оддий инсон учун, балки умматнинг энг буюклари учун ҳам бахту саодат ва иззат-икромдир.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам Одам фарзандларининг саййидисиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз ёшу қари учун ҳам, устозу шогирд учун ҳам, намунавий эр ва меҳрибон ота учун ҳам, одил раҳбар ва тажрибали қўмондон учун ҳам энг олий, энг гўзал ва энг мукаммал намунадирсиз. Балки сиз ҳар бир инсон учун барча ҳолат ва кўринишингизда энг буюк намунадирсиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки ҳаётингиз ва турмуш тарзингиз орқали набавий шахсиятингизни дақиқ фаҳмлаймиз. Зеро, сиз шунчаки жуда иқтидорли ва қаҳрамон шахс эмас, балки сиз Аллоҳ таолонинг ваҳийси билан қувватланган Пайғамбари ва Расулидирсиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки ахлоқингиз борасидаги ҳадислар бизга одоб-ахлоқни, ибодатингиз борасидаги ҳадислар Аллоҳ таолога қандай ибодат қилишимизни, шижоатингиз борасидаги ҳадислар шижоатни ва фақат Аллоҳ таолодан қўрқишимизни, олижаноблигингиз борасидаги ҳадислар олижанобликни ва сиздаги барча сифатлар ҳақидаги ҳадислар бизга барча яхшиликларни ўргатади.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки Аллоҳ таоло сизни биз учун энг олий намуна қилди. Сиз барча замонларда бутун инсоният учун ҳар бир ишда энг юксак ўрнаксиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки Аллоҳ таоло сизга Ҳавзи Кавсарни ато қилган. Тоинки биз сизнинг муборак қўлингиздан кетидан умуман чанқоқлик келмайдиган сувдан тўйиб ичайлик.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз қиёмат кунида шафоатчимизсиз. Тоинки сиз бизни ўз шафоъатингизга олинг.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз "Киши севган инсони билан биргадир" деб айтгансиз! Биз сиз билан жаннатул Фирдавсда бирга бўлишимизни истаймиз.

Ё Расулуллоҳ! Сизни яхши кўрамиз. Сизга салот ва салом айтамиз. Чунки Аллоҳ таоло бизга сиз учун салавот ва салом айтишимизни буюрди.

Ассолату вас саламу алайка Я Расулаллоҳ! Ассолату вас саламу алайка Я Ҳабийбаллоҳ! Ассолату вас саламу алайка Я Хойра холқиллаҳ!

 Жаҳонгирхон АБРОРОВ – Ургут тумани “Бойбул” жоме масжиди имом ноиби


Киритилган вақти: 25/10/2019 16:09;   Кўрилганлиги: 1207
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/rasululloh-sollallohu-alayhi-vasallamga-muhabbat
Чоп этилган вақт: 21/04/2025 20:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг