Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ҚУРБОНЛИК ФАЗИЛАТИ

 
 

Ислом динининг молиявий ибодатларидан бўлган Қурбонлик Буюк Аллох таолонинг неъматлари учун шукр этишимиз ва унинг йулида фидокорлик қилишимизнинг бир нишонасидир. Қурбонлик диний бир ибодат бўлишидан ташкари, айни вактда унинг ахлоқий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятлари ҳам бор. Қурбонлик шу жиҳати билан ҳам исломдаги ўзаро ижтимоий ёрдамлашишнинг гузал бир намунасини ташкил этади.

Қурбонликдан мақсад Аллох таолонинг розилигини топиш. Қурбонлик бой ва муқим ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга вожибдир. Қурбонлик туя, қорамол, қўй ва эчкилардан қилинади. Хўроз, товук, курка ва ғоз каби уй паррандаларидан Қурбонлик нияти билан суйиш мумкин эмас. Қурбонлик қилишнинг вақти Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳайит намози ўқилгандан сўнгра бошланади ва учунчи куни куёш ботгунича давом этади.

Курбонлик гуштининг ҳаммасини камбағалларга садақа қилиб бериш ёки ўзи ва болалари учун олиб қолиш жоиз бўлсада, мақбул бўлгани қубонлик гуштини учга бўлиб, бир қисмини фақирларга садақа қилиб тарқатмоқ, бир қисмини бой бўлса хам қушниси ва яқинларига икром қилмоқ ва бир қисмини рўзғори учун олиб қўйишлик мумкин. Бу мақсаднинг амалга ошиши эса кибр ва риёдан узоқ бўлиб, самимият ва ихлос билан Қурбонликни адо этишга боғлиқдир.

Қурбон ҳайитининг жамият ҳаётида афзал жиҳатлари бор. Зеро ҳайитлар мусулмонларни бир-бирларига яқинлаштирадиган, биродарлик туйғуларини оширадиган, ҳафачиликларни йуқотадиган муҳим кунлардир.

Жамоат ҳолатида ўқиладиган ҳайит намозлари бирлик ва баробарликнинг энг гузал намунасидир.

Ҳайит кунларида ота-оналаримизни зиёрат килиб, хайирли дуоларини олишимиз керак. Қариндош, дўст ва қўшниларимиз билан байрамлашиш ва табриклашиш орқали алоқаларимизни қучайтиришимиз лозим.

Учраганга салом бериб, ҳайит билан табриклашимиз, касалларни зиёрат қилиб шифо тилашимиз керак. Атрофимиздаги фақирларга, етим- есирларга ёрдам қўлимизни чўзиб, уларга ҳайит севинчини сездиришимиз керак. Марҳумларимиз учун дуо қилиб, Қуръон тиловатлар қилишимиз керак. Болаларга совғалар бериб, уларни хурсанд қилишимиз керак.

Ҳайит байрами диний ибодат бўлишлиги билан бирга, бизга ота- боболаримиздан қолган миллий қадрият эканлигини ҳам яна бир бор халқимизга эслатишимиз керак. Буларнинг барчаси жамиятда ўзаро сивги ва ҳурмат, ёрдамлашиш ва бирдамликни ҳосил қилувчи гузал ҳаракатлардир.

Ҳурматли юртдошлар кириб келаётган Қурбон ҳайити ва жонажон Ўзбекистонимизнинг 26 йиллиги барчамизга муборак бўлсин.


Киритилган вақти: 31/08/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2840
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/qurbonlik-fazilati
Чоп этилган вақт: 25/06/2021 11:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг