Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ЎЛИМ ТАЪМИН ТОТГАНЛАР

 
 

Ер тагида бир қишлоқ, аммо юрган киши йўқ,
Бизлар каби аларнинг баҳор, ёз, куз, қиши йўқ.
Тинч ётишар сукутда ҳеч ким билан иши йўқ,
Тупроқ аро ётганлар, ўлим таъмин тотганлар.

Гоҳо эслаб уларни куюнамиз, ёнамиз,
Биримизнинг отамиз , биримизнинг онамиз.
Амма, фарзанд , қариндош, оға-тоға, холамиз
Тупроқ аро ётганлар, ўлим таъмин тотганлар.

Ётган жойи жаннатдир кимнинг бўлса савоби,
Гуноҳи кўп кишилар жаҳаннамнинг кабоби.
Борлигини билишар ҳар бир ишнинг жавоби,
Тупроқ аро ётганлар, ўлим таъмин тотганлар.

Тирикларнинг эҳсонин ажрларин олишар,
Яхши амал қилмаган фарзандлардан нолишар.
Дуо қилсак хаққига хурсанд бўлиб қолишар
Тупроқ аро ётганлар, ўлим таъмин тотганлар.

Не-не орзу умидин олиб кетди қабрга,
Яхши, ёмон ишлари ўзлари билан бирга.
То қиёматга қадар кўмилдилар сабрга
Тупроқ аро ётганлар, ўлим таъмин тотганлар.

Боқоний дер: “Гоҳ хафа, гоҳо ўйнаб куламиз,
Аммо ажал етган кун ҳаммамиз ҳам ўламиз.
Бу дунёни тарк этиб у қишлоқда бўламиз,
Тупроқ аро ётганлар, ўлим таъмин тотганлар”.


Киритилган вақти: 04/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3301
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/olim-tamin-totganlar
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 06:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг