Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Неъматларга шукр қилиш фазилатлари

 
 

Ўзининг неъматларига шукр қилиш таълимини берган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг неъматларига шукроноалик фазилати ила хулқланган ва бу фазилатни бутун умматларига ўргатган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Яратган мавжудотлари ичида фақатгина инсон тоифасигагина вожиб бўлган амал шукрдир. Бу олий неъмат қалбнинг шукр қилиши билан ҳам бўлади. Қалбнинг шукри – банда барча неъматларни фақатигина Аллоҳдан эканлигини билиши,ваҳоланки ер ва осмон аҳлларига бериладиган неъматларнинг барчаси Аллоҳдандир.

Аллоҳ таоло ато этган кўплаб неъматларнинг бири - бу мустақкиллик неъмати десак, муболаға бўлмайди. Тинч, осойишта замонда яшаётганимизнинг ўзи Аллоҳнинг улуғ неъматидир. Сурхандарё вилоятининг Термиз туманида фаолият юритаётган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида  таҳсил олган Афғонистон ёшлари ўз юртига қайтишида кўзларида ёш билан хайрлашдилар. Устозлар улардан кўз ёшларининг сабабини сўрашди. Шунда Афғон ёшлари, биз уйдан бозоргами, мактаб ёки бошқа юмуш билан кўчага чиқишдан олдин оила аъзоларимиз билан  кўришмасак, дийдор қиёматга, дея хайрлашиб чиқамиз. Ўзбекистондаги тинчлик, осойишталикни кўриб, бизда ҳам мана шундай хотиржамлик бўлишини орзу қилиб қайтаяпмиз, деб жавоб бердилар.

Роббимизнинг гўзал исмларидан бири “аш-Шакур” яъни оз амал учун кўп савоб берувчи. У Зот қилинган битта яхшиликка ўнтадан етти юз баробаргача, ҳаттоки ундан кўпроқ ҳам савоб беради. Демак, биринчи шукрга ҳақли бўлган зот Роббимиздир. 

Берилган неъматларга шукр қилувчиларга ўз неъматини зиёда қилишни Аллоҳ ваъда бериб айтади:

Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси 7 – оят). 

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га бирор хурсандчилик иш бўлса ёки хабар беришса Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар.

Неъматнинг салмоғига яраша шукр лозимдир. Баъзи неъматларнинг шукри тилда "алҳамду лиллаҳ" дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неъматлар ҳам борки, уларнинг шукрини адо этишда тил билан айтилган ҳамднинг ўзи кифоя қилмайди. Масалан, намоз, рўза каби ибодатларни адо қилиш жисм неъматининг шукри бўлса, фарзанд неъматининг шукри уларни иймон-эътиқодли, пок виждонли, ватанига садоқатли қилиб вояга етказишдир.

Рахматуллоҳ ҚУРБОНОВ - Оқдарё туман “Билол” жомие масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 06/01/2020 15:08;   Кўрилганлиги: 1097
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/nematlarga-shukr-qilish-fazilatlari
Чоп этилган вақт: 27/04/2024 16:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг