Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Насиҳат нима?

 
 

Ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Насиҳат бу – киши ўзи ёқтирган нарсалар бошқаларда ҳам бўлишини хоҳлаши, ўзига ёқмаган нарсаларни улар учун ҳам ёқтирмаслиги, мусулмонларнинг ҳаммасига меҳрибон, кичикларига раҳмдил, катталарига тавозеъли бўлиши, уларга етган мусибатларга хафа бўлиб, агар ўзининг зарарига бўлса ҳам мусулмонларни хурсанд қиладиган ишлардан шодланиши (масалан, маҳсулотларнинг нархи арзонлаб кетиб, тижоратига зиён етса ҳам), шунингдек, уларга манфаатли нарсаларни яхши кўриши, мусулмонлар фойдаланаётган неъматлар доимий бўлишини сўраши, душманларига қарши ёрдам бериши, уларга етаётган азият ва қийинчиликларни кетказишга ҳаракат қилиши, деганидир”.

Абу Амр ибн Салоҳ бу ҳақида: “Насиҳат кўп маъноларни ўзида жамловчи сўз бўлиб, насиҳат қилувчининг ўзи насиҳат қилаётган кишига сўзда ҳам, амалда ҳам барча яхшиликларни қилишини билдиради”, дегани”, - деб айтади (“Жамиъул улум вал-ҳикам”, 80-бет).

Юқоридагилардан қисқача хулоса қилсак, “Насиҳат бу самимиятдир!”. Аллоҳга, Унинг Расулига, Китобига, мусулмонларнинг диний ва дунёвий бошлиқларига ва мусулмонларнинг оммасига самимий, чин қалб билан муомала қилишимиз айни насиҳат бўлади.

Ҳамидуллоҳ ТОЖИЕВ – Ургут туман “Имом Ҳасан” жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 26/10/2019 15:17;   Кўрилганлиги: 1408
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/nasihat-nima
Чоп этилган вақт: 09/02/2025 00:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг