Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оқимлар

Жаҳолатга қарши маърифат. Сохта салафийлар

 
 

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом замонлари ва ундан кейинги даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчалари асло ишлатилмайди.

        

 Сўнги вақтларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиори остида “салафийлик” мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз” деб ҳисоблайдиган мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

 Ғоялари: - Қуръон ва суннатда ёзилган қоидаларни сўзма сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар.

  • Фиқҳий мазҳабни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар.
  • Такфир (куфрда айблаш) масаласини илгари сурадилар.
  • Сохта салафийлар мусулмонларни кабира (катта) гуноҳ сабабли ҳам диндан чиқишини эълон қилмоқдалар.
  • Қуръон тиловатини ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб биладилар.
  • Қабрларни зиёрат қилишни ширк амаллардан санашади. Бу тоифалар ўз даврида Мадинада саҳобалар қабрларини бузиш билан кифояланиб қолмай, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрларини вайрон қилишга уринишгача етиб боришган.

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 13/11/2019 15:30;   Кўрилганлиги: 348
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/movements/jaholatga-qarshi-marifat-soxta-salafiylar
Чоп этилган вақт: 03/08/2020 14:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг