ИСЛОМИЙ ЖИҲОД ИТТИҲОДИ
Ташкилот номи. «Исломий жиҳод иттиҳоди» ёки «Ислом жиҳоди уюшмаси» (араб. -»Иттиҳад ал-жиҳад ал-исламий», инглиз. - «Islamic Jihad Union» (IJU), рус. - «Союз исламского джихада») террорчи гуруҳи. Шунингдек, «Ислом жихрди», «Ислом жиҳоди-мужоҳидлар жамоати» номлари ҳам мавжуд.
Асосчиси ва юзага келиш тарихи. «Исломий жиход иттиходи» гуруҳига авваллари, «Туркистон ислом ҳаракати»нинг аъзоси бўлган Нажмиддин Жалолов (ўзини «амир» деб эълон қилган, унинг лақаби «Абу Яхъё Муҳаммад Фотиҳ») томонидан 2001 йилда асос солинган. У 2009 йилнинг 14 сентябрида Покистоннинг Мир-Али шаҳри яқинида АҚШ хаво кучларининг аксилтеррор ҳужуми натижасида бир қанча жангарилар билан бирга ўлдирилган.
Мутахассислар «Исломий жиҳод иттиҳоди» гуруҳининг «Туркистон ислом ҳарадати»дан ажралиб чиққанини эътироф этишади. Бунга молиявий масалалар, стратегия ва мақсадлар бўйича «Туркистон ислом ҳаракати»нинг раҳбари билан бир гуруҳ жангарилар ўртасида ихтилофнинг юзага келиши асосий сабаб булган.
Ташкилотнинг бош мақсади. «Исломий жиҳод иттиҳоди» харакати «жиҳод» йўли билан амалдаги дунёвий конституцион тузумни ағдариб ташлаб, «исломий давлат» қуришни мақсад қилган.
Зайниддин Эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 30/03/2020 17:54; Кўрилганлиги: 1171
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 15:48