Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ислом – инсонпарварлик ва эзгулик динидир.

 
 

Буюк қудрат соҳиби Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсинки, аввало Курраи заминни яратиб, бу заминни обод этиш ва фаровон қилиш мақсади билан гоҳо-гоҳо ўзининг Пайғамбарларини юборди ва Пайғамбарларга ўзининг амри билан Динларини тайин қилди. Шу аснода Ўзининг буюклиги, бирлиги, борлиги, ҳақлигини англатишни мақсад қилиб, инсонларнинг инсонийлик фазилати билан яшаши учун, Пайғамбарларнинг қўлига илоҳий дастур - Китобларини нозил қилиб қўйди.

Муҳаммад алайҳиссалом ҳам айнан шу вазифага буюрилгандир.

         Зеро бу вазифа ўта масъулиятли жабҳалардан бири бўлиб, бандаларни ёлғиз Аллоҳга итоат этишга, Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасликка даъват этиш ҳамда бир-бирлари билан меҳр-оқибатли бўлишга ундовчи элчи сифатида вазифалангандир.

         Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ҳар бир туғилажак гўдак Ислом ҳилқатида туғилар экан, кейинчалик унинг ота-онаси яҳудий ёки насароний этиб тарбиялаш мумкин.

         Яратган Парвардигор инсониятнинг қалбига ўзининг ноёб жавоҳирлари яъни имон-этиқот, раҳм-шавқат, ор-номус, шарм-ҳаё тушунчаларини жо қилган. Бу каби ноёб хазинадан истифода қилишни ҳар бир инсоннинг виждон амрига ҳавола қилиб қўйдиким, аввало қайси оилада дунёга келганлиги ҳамда қанақа луқма билан озуқаланганлиги билан бевосита боғлиқдир. Бу ҳаёт инсон учун бир марта бериладиган муҳлат экан, шу муҳлатдан оқилона фойдаланиш, қолаверса кўрган, эшитган, ўқиган нарсаларни виждон аталмиш мезон тарозисига қўйиб, қайси бири Яратганнинг жавоҳирларига мос келса ўшанисини дастурул-амал сифат қабул этиб умр аталмиш неъматни сайқаллаштириш, чирой ва кўрк бериш мумкин бўлади.

         Аллоҳ таоло ўз элчиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг Илоҳий номаси Қуръон каримнинг “Моида” сурасида шундай марҳамат қилган: “Бугунги кунда мен Сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб, рози бўлдим” (3-оят).

 Аллоҳ таоло ушбу хитоб билан Ислом динининг арконлари мукаммаллаштириб берилганига ва бу дин инсонпарварлик ва эзгулик дини бўлиб, ҳар бир инсон қўли ёки тили билан бирон инсонга зарар етказмаслиги, доимо покиза ва ҳалол нарсалардан ризқланиши ҳамда ўзларидан яхши ном қолдириш каби эзгу амалларни бажаришга даъват этади.

Аллоҳ таоло ўз каломи билан Ислом Ўзининг ҳузуридаги афзал дин эканлиги ва бу калом инсон тараққаёти учун нечоғлик муҳим манба эканлигини баён қилиб, “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир” (19-оят) оятини нозил қилган. Ушб уояти карима орқали бу дин инсон ҳаёти учун кундалик эҳтиёж ва охиратининг ободлиги учун муҳим манба эканлигини тушунамиз.

         Дарҳақиқат, Ислом динида имон ҳамда тақво нечоғлик муҳим бўлса ҳаё ҳам мўмин кишининг кўрки сифатида қаралган.  Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Албатта, ҳар бир диннинг (ўзига хос) хулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир”, деб айтганлар, зеро одамзот даст аввал Яратувчисидан ҳаё қилмоқлиги, Унинг бераётган умр, тинчлик, ризқ-насиба каби неъматлари учун ношукрлик қилишдан ҳаё қилмоғи лозим.

         Ислом шариатида эзгуликни тарғиб этувчи кўплаб оят ва ҳадислар мавжуд. Раҳимлилик, шафқатлилик ҳам шулар жумласидандир. Жамиятда инсонлар бир-бири билан аҳил ва иноқликда яшаши, бир-бирига ёрдам қўлини узатиши,  мискинлар ҳолидан хабар олиши, уларнинг ўксик қалбларига қувонч ҳадя этмоқлик Ислом динининг энг эзгу фазилатларидан ҳисобланади. Яқинда Юртбошимизнинг ташаббуси билан вилоятимиз раҳбарияти томонидан кўзи ожис, ногирон инсонларга уй-жой қуриб берилди. Ўша тадбирда иштирок этганимизда бир нарсанинг гувоҳи бўлдим. Кўзлари туғма ожиз йигитга мухбир йигит, сиз Президентимиздан розимисиз, дея савол берганида, у шундай деб жавоб берди: Сизлар инсон қони қизил дейсизлар, лекин қизил ранг қанақа эканлигини мен билмайман, сизлар ям-яшил ўтлоқ ёки кўм-кўк осмон дейсизлар, мен уларни билмайман, ота-она меҳри ҳақида гапирасиз, лекин мени ота-онам дунёга келтириб, кўрлар жамиятига топшириб кетганлар. Буларнинг барсини кўришга менда иштиёқ йўқ. Аммо Президентимиз менга ҳам ота ҳам оналик меҳрини бериб, уй-жой берди, қани эди Аллоҳ бир лаҳзалик кўзимга нур берсаю юртбошимни кўрсам, деган хитобни эшитиб ҳаммамиз таъсирландик. Албатта, бу Ислом динининг таълимоти ҳамда эзгу ғояларининг ёрқин намоёндаси.

 

Лутфуллоҳ ИБОДУЛЛАЕВ, Самарқанд туман “Хўжа абду Берун” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 05/10/2019 12:50;   Кўрилганлиги: 1114
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/islom-insonparvarlik-va-ezgulik-dinidir
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 05:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг