Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ижодкорлар эъзозда

 
 

Юртимиз мустақилликка эришган кунданоқ, маънавий-маърифий жиҳатга алоҳида эҳтимом билан ёндашилди. Миллий ва диний қадриятлар тикланиб, маънавий бойликларимиз юксак даражаларга кўтарилди. Айниқса, олимлар, ёзувчилар, шоирларнинг қадри улуғланиб, улар яратган асарлар, ижод намуналари муносиб қадр топди.

Имкониятлардан кўкси тоғдек кўтарилган ижод аҳли эса бугун тиним билмай интилмоқдалар. Уларнинг меҳнатлари маҳсули ўлароқ янгидан-янги асарлар дунё юзини кўряпти, газета-журналлар, интернет сайтлари ранг-баранг туркум мақолалар билан бойиб боряпти.

Сўнги йилларда ўта кенг миқёсда олиб борилаётган «Сарҳисоб» танлови қалам аҳлига кўрсатилаётган эътибор, қилинаётган ғамхўрликларнинг узвий давомидир. Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу танлов қисқа вақт ичида ўзининг муносиб нуфузига эга бўлди ва қалам аҳли томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.

Танловнинг ўзига хос жиҳати шундан иборат бўлмоқдаки, у кўплаб йўналишларда олиб бориляпти ва унда иштирок этувчиларнинг соҳаси чегараланмаган. Бу эса биз ижодкорлар учун имкон эшикларини очмоқда ҳамда иштирок этишни хоҳловчилар сафи кундан кунга кенгайиб боряпти.

Айниқса, ғолибликни қўлга киритганларнинг кейинги фаолиятларида сезиларли ўзгаришлар, юксалиш ҳолатлари ошиб, юртимиз тинчлигини асраш йўлида янада жонбозлик ила саъй - ҳаракатлар олиб бормоқдалар.

Ушбу танловни йўлга қўйиб, юксак савияда олиб бораётган, ижодкорларнинг камтарона ижодларига юксак баҳо бераётган ташкилотчиларга ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда Ватанимиз эртаси учун олиб бораётган фидокорона хизматларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ

Самарқанд вилоят вакили ўринбосари ҳамда

“Имом Бухорий” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 20/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2533
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/ijodkorlar-ezozda
Чоп этилган вақт: 04/10/2024 17:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг