ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Ташкилотнинг мақсади)
Мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи “халифалик” давлатини қуриши бош мақсад деб эълон қилган. шу ўринда таъкидлаш керакки, Тақийиддин Набаҳоний даставвал Фаластинда араб миллатини озод қилишни мақсад қилган бўлса, кейинчалик араб мамлакатларида “ислом давлати”ни барпо этиш ва бошқа юртларга таъсир ўтказишни режалаштирган.
Унинг бу йўналишдаг уринишлари араб мамлакатларида қаттиқ қаршиликка учраган.
Ташкилот ғоялари. “Ҳизбут-таҳрир” оқимининг асосий мазуси “Хилофат” (халифа сайлаш) масаласи бўлиб, уларда “Ҳозирги кунда мусулмонларнинг зиммаларидаги долзарб вазифа халифа сайлашдир, токи улар бу ишни адо этмас эканлар, уларнинг бошқа ибодатлари бефойдадир”, дкган ғоя тарғиб қилинади. Бугунги кунда бу даъволик асоссиз ва нотўғри эканини англаб олиш ниҳоятда муҳим.
Зеро, Пайғамбаримиз (алайҳис-салом)нинг қуйидаги ҳадисларни уларнинг бу даъволари ўринсиз эканига далил бўлади: “Мендан кейин халифалик ўттиз йил бўлади, ундан кейин тишлаб тортилган амирлик ва подшоҳликларга айланади”. Бу ҳадис мўжиза сифатида айтилган ҳадис эди. Вафотларидан кейин халифалик қилган Абу Бакр , Умар, Усмон ва Али (р.а)ларнинг халифалик муддатларини бир-бирига қўшсак, йигирма тўққиз йил бўлади. Ҳазрати Алининг ўғли Имом Ҳасан олти ой халифалик қилган. Шу билан ўттиз йил тўлиқ бўлган.
Зайниддин Эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили
Киритилган вақти: 15/01/2020 16:37; Кўрилганлиги: 970
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:26