Ҳасад – ҳасанот кушандаси
Жамиятимизда мўмин-мусулмонлар амал қиладиган турл хил яхши хислатлар билан бирга зарарли хулқлар ҳам, афсуски, мавжуд. Шулардан бири ҳасаддир. Биринчи гуноҳ Иблис томонидан Одам алайҳиссаломга кибр ва ҳасад қилишидан келиб чиқди. Йер юзидаги қотиллик ҳам ҳасад сабабли содир бўлди. Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз укаси Ҳобилга ҳасад қилди ва унинг қотилига айланди. Ҳасад – бандалар ичидаги Аллоҳнинг тақсимига эътироздир. Аллоҳнинг бирор неъматни ўз бандасига ато етиши ёки бермаслигига эътироз қилган кишининг ҳолати оғир бўлади. Зеро, Аллоҳ ўз ҳикматига биноан хоҳлаган бандасига хоҳлаган неъматини беради, хоҳламас – йўқ. Аллоҳ таоло ҳар нарсани билгувчи ва ҳикмат соҳиби бўлса, унга қандай эътироз қилиш мумкин?!
Ҳасад – бир кишига берилган неъматни ундан кетишини хоҳлашликдир. Ҳасаднинг бундан ҳам ёмонроғи – бир инсонга берилган неъматнинг йўқ бўлишини орзу қилиш билан, ўша немат ўзида ҳосил бўлишини таъма қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳасаднинг ёмонлиги тўғрисида шундай дейди:
“Ёки (улар) Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими? Ахир, Биз (илгари ҳам) Ибрҳим наслига (Юсуф, Довуд, Сулаймон каби зотларга) Китоб, Ҳикмат бериб, яна уларга буюк мулк (ҳукмронлик) ҳам ато етган едик-ку!” (Нисо сураси, 54-оят).
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг охирги сураларидан бўлган “Фалақ” сурасида ҳасад қилувчининг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюради:
“Ҳамма ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан” (паноҳ сўрайман деб айтинг) (Фалақ сураси, 5-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳасаддан огоҳлатириб шундай деганлар: “Ҳасаддан сақланинглар. Чунки у худди олов ўтинни йегани каби, яхшиликларни йейди” (Имом Бухорий ривояти).
Ўз ўрнида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида ҳасаднинг давосини айтиб ўтадилар:
“Учта хислат умматимда доим бўлади” ёмон гумон, ҳасад ва шумланиш. Гумон қилсанг юзага чиқарма; ҳасад қилсанг, истиғфор айт; шумлансанг йўлингда давом ет” (Имом Табароний рибояти).
Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳар бир одам ҳасадчидир, (лекин) мадомики (ҳасадини) тилига чиқармаса, (ҳасадига) қўли билан амал қилмаса ҳасадчига ҳасади зарар қилмайди” (Имом Абу Ну’айм ривояти).
Баъзи бир ҳадисларда ҳасад сўзи ҳавас маъносида келган: “Икки кишидан бошқага ҳасад қилиш йўқ: Аллоҳ Қуръонни ато қилган киши ва Қуръонни кечаю кундуз ҳаққини адо қиладиган киши; Аллоҳ мол берган ва у молин кечаю кундуз инфоқ-еҳсон қиладиган киши” (Имом Бухорий ривояти).
Бу ҳадис ҳақида Имом Жалолиддин Суютий шундай дейди: “Ҳасад икки хил бўлади: ҳақиқий ва мажозий. Ҳақиқий ҳасад бир кишидан неъматнинг йўқ бўлишини исташ; бу ижмоъ ва бошқа далиллар билан ҳаром қилинган. Мажозий ҳасадни “ғибта” дейилади. “Ғибта” дегани неъмат егасидан кетмасдан, ўзида ҳам бўлишини орзу қилишдир (буни бизда “ҳавас” дейилади). Дунё ишларида ҳавас қилиш – мубоҳ иш. Ўзгалар қилаётган тоатларни орзу-ҳавас қилиш еса мустаҳабдир”.
Қалбни гина-қудратлардан поклаш – мўмин кишини жаннатга олиб кирувчи катта ютуқдир.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, кун сайин дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топиб бораётган севимли ватанимиз ва ватандошларимизга ҳасад кўзи билан емас, балки ҳавас кўзи билан қараш керак. Аллоҳ таоло барчамизни ҳасаддан, бузғу адоватдан асрасин, ўзаро дўсту ёр бўлиб яхшиликни муяссар қилсин!
Рахмонов Абдуқаюм Ургут тумани “Абдуқаҳҳор” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 24/04/2020 10:20; Кўрилганлиги: 1104
Чоп этилган вақт: 24/03/2025 14:47