Гапирсин
Қўй, насиҳатингни,айтма бизларга,
Бизларга Ҳақ йўлни билган гапирсин!
Қуръону-ҳадисни билган, ўқиган,
Ўзи шунга амал қилган, гапирсин!
Тил билан ҳар нарса осон гапирмоқ,
Ҳар хил сафсатадан бизга лоф урмоқ,
Сизларгамас бизни баҳони бермоқ,
Буни калтаклар йеб кўрган гапирсин!
Йўлимиз бор, бизлар йўлсизлар емас,
Aмал керак, қуруқ гап сўзлар емас,
Имону-Исломдан,бас сизлар емас,
Ҳаётинда яшаб ўтган, гапирсин!
Нодон мансабпараст бошни қотирма!
Бизга келажакдан қуруқ лоф урма!
Aмал қилолмасанг,демак, гапирма!
Ҳар соҳага қўнмай турган гапирсин.
Чекаяпсиз гўё, халқнинг ғамини?
Ҳақ билур, одамни, дил аламини,
Ўрнини билмаслар, олсин дамини!
Бунга фаросати йетган, гапирсин!
Сизларгамас, бизга динни ўргатиш,
Кимни-кимлигини баҳолаш, айтиш?!
Сизга қараб қолган нарсамас, бу иш,
Ўқиганмас фақат, уққан гапирсин!!
Сизлардан маслаҳат сўрамадик биз,
Ҳақ билан ботилни “ўрамадик” биз,
Бу йўлларингизга унамадик биз,
Бизга Ҳақни йўлин тутган гапирсин!!!
Бас, сафсатангизни бизларга айтманг!
Ўз йўлингиздан ҳам ҳеч ортга қайтманг!
Бизга қандай яшашни ҳам ўргатманг!
Буни ҳидоятда юрган, гапирсин!!!
Жаҳонгирхон Аброров ЎМИ - Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот котиби (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 07/01/2020 09:56; Кўрилганлиги: 1192
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 15:37