Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Фиқҳ

Ҳанафийлик мазҳабининг ўзига хос хусусиятларидан

 
 

  • Ҳанафий мазҳабида кўзи ожиз кишига жума намози ва ҳаж ибодати фарз эмас.Агар фарз дейилганда, уларга машаққат туғдирилган бўларди;
  • Ҳанафий мазҳабида бир кеча-кундуздан кўп вақт беҳуш ётган одамнинг қолдирган намозлари соқит бўлади. Агар соқит бўлмасдан қазо қилиши фарз дейилганда, бир неча кун беҳуш ётган беморларга машаққат бўлар эди;
  • Ҳанафий мазҳабида аёлларнинг гувоҳлиги ҳам инобатга олинади. Масалан, бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигида никоҳ ақди тузулса бўлади;
  • Ҳанафий мазҳабида бирор жиҳозни ясашга буюртма бериш учун аввалдан ҳақ тўлаш жоиз бўлади. Агар жоиз бўлмаганда кўплаб ҳунарманд ва буюртмачилрга машаққат бўлар эди.
  • Ҳанафий мазҳабида икки аёлнинг ўртасидан ўтса, таҳорат бузулмайди. Бу эса ҳаж ва умра зиёрати каби бугунгидек одам гавжум бўладиган ўринларда зиёратчиларга  енгиллик туғдиради. 

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 01/11/2019 15:49;   Кўрилганлиги: 1401
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/fiqh/hanafiylik-mazhabining-oziga-xos-xususiyatlaridan
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 11:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг