Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Фиқҳ

Ҳанафийлик мазҳабининг ўзига хос хусусиятлари

 
 

Мазкур мазҳаб ўзининг мўътадиллиги, ислом динининг асл мазмун-моҳиятини ифодалаб бериши, мусулмонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида, турли ҳуқуқий муаммолар осон ҳал қилинишида, баъзида юзага келадиган ҳар хил зиддиятларни бартараф этилишида муҳим асос бўлиб келмоқда.

Ҳанафий мазҳаби қиёс ва истеҳсонни кенг қўллайди. “Истеҳсон” тушунчаси остида урфга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу эса ҳаёт тарзида миллий урф-одатлар асосий ўрин эгаллайдиган халқларнинг бир қатор муаммоларини ҳал этишда муҳим ҳсиобланади.

Имом Аъзам ибодатга доир кўплаб масалаларда динмизнинг руҳига монанд енгиллик йўлини тутган. Уларнинг айримлари қуйидагилардир:

  • Руку, рукудан қайтганда ва сажда ҳолатларида бир нафас тин олиб туриш фарз эмас, балки вожибдир. Агар фарз дейилганда, намозда шошилиб, тин олмаган кишининг ўқиган намози дуруст бўлмас эди.
  • Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши фарз эмас, балки имом қироат қилса иқтидо қилувчилар ҳам қироат қилган ҳисобланишади. Агар иқтидо қилувчилар ҳам қироат қилиш фарз дейилганида, одамлар бир-бирларига, жумладан имомга ҳалақит бериб, намозида чалғиб кетган бўлар эди;
  • Таҳорат қилишда ният фарз қилинмайди. Агар ният фарз дейилганда, ният қилиш эсидан чиқиб қолган кишининг таҳорати дуруст бўлмас эди;
  • Закотни Қуръонда баён қилинган саккизта ўринларнинг ҳаммасига бўлиб бериш фарз эмас. Агар саккизтасининг ҳаммасига закотни бўлиб бериш фарз бўлганда, закот берувчиларга машаққат бўлар эди.

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 30/10/2019 17:49;   Кўрилганлиги: 496
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/fiqh/hanafiylik-mazhabining-oziga-xos-xususiyatlari
Чоп этилган вақт: 27/09/2020 10:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг