Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Фиқҳ

Ҳанафийлик

 
 

Мазҳаб асосочиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит бўлиб, “Имом Аъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Абу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Аббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Абу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмоъ, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Абу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малазия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.

Имом Абу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Ироқнинг Куфа шаҳрида юзага келиб, Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарлари-Самарқанд ва Бухорода ўз тараққиётининг чўққисига кўтарилди. Мўътадиллиги, миллий урф-одатларга бағри кенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ва бошқа омиллар туфайли ҳанафийлик кўплаб мусулмон мамлакатлари халқлари томомнидан қабул қилинган. Ҳозирда мусулмонларнинг тақрибан 47% ҳанафий мазҳабига эргашадилар.

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 14/10/2019 14:21;   Кўрилганлиги: 1721
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/fiqh/hanafiylik
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 12:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг