Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Фиқҳ

Ҳанафий мазҳабининг тарқалиш географияси

 
 

Ҳанафий мазҳаби ҳижрий II асрдан ер юзининг турли мамлакатларига тарқалиб, дастлаб Аббосийлар давлати ундан, кейин бошқа ўлкалар томонидан қабул қилинди. Хусусан, Ироқ, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон ва Туркия ҳудудларида турли давлатларда ҳукм юритган Аббосийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Мисрда Аюбийлар, Мамлуклар, Мовароуннаҳрда Темурийлар, Бобурийлар, Шайбонийлар давлатлари ва Усмонийлар империяси томонидан расмий мазҳаб сифатида қабул қилинган.

Бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизини суннийлар ташкили қилади. Улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: ҳанафийлар 47 фоизни, шофеийлар 21 фоизни, моликийлар 17 фоизни, ҳанбалийлар 7,5 фоизни ташкил қилади.

         Ҳанафий мазҳаби асосан, Марказий Осиё, Покистон, Эрон, Туркия, Афғонистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Россия мусулмонлари ўртасида, Араб мамлкатларидан Ироқ, Миср, Сурия, Ливия, Яман каби юртларда кенг тарқалган. Шу жумладан бизнинг минтақамиз мусулмонлари ҳам ҳанафий мазҳабига амал қилиб келадилар.

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 29/10/2019 16:32;   Кўрилганлиги: 2243
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/fiqh/hanafiy-mazhabining-tarqalish-geografiyasi
Чоп этилган вақт: 07/12/2024 22:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг