Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

НОҚОНУНИЙ НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ.

 
 

Барча ишларимизга Аллоҳ таолонинг амри ва икки олам сарвари, Пайғамбаримизнинг ҳадиси муборакларини асос қилиб амал қилсак биз мусулмонларнинг вазифамиздир. Фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни ва маънавий тарбия масъаласини ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этишини эсдан чиқармаслигимиз даркор.

ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатга олинмасдан оила қураётган ёшларимиз, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан воз кечмоқдалар. Агар биз бу ноқонуний никоҳни салбий оқибатларга олиб келадиган масалаларда ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликга ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас соф динимиз, қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, таърихий хотираларимиздан айрилиб, охир оқибатта ўзимиз интилган саодатли йўлдан четга чиқиб қолишимиз мумкин. Никоҳ муқаддас, унинг ўзига хос қонун қоидалари бор, бу маросим шунчаки кўнгилхушлик эмас, балки ҳаётни бир-бирига боғлаб умрбод бирга ҳалол ва покиза яшаш учун аҳдлашувдир. Ҳа, бугун ҳақиқатан ҳам айрим ёшларимиз миллатимиз учун, Ватанимизни тинч осудалигини қадрига етмасдан, ота оналаримиз ҳақ-ҳурматларини билмасдан интернет орқали ножўя ҳатти-ҳаракатлари билан ўз оиласини, жуфти ҳалолидан ажралиб кетишига сабабчи бўлиб  қолмоқдалар.

Ҳарбир халқнинг ўзига хос бўлган неча неча асрлар давомида шаклланиб келган бебаҳо қадриятлари, урф одату ананалари дунё аҳлини лол қолдирувчи маданияти, асрлар давомида халқни халқ қилиб ушлаб турган маънавияти, буюк таърихи бор. Албатта уни тўла – тўкис етказиш ҳар биримизнинг бурчимздир. Никоҳ ўта масъулиятли ва шарафли, ўз навбатида ҳаётда ҳар бир кишининг ўзлигини намоён қиладиган шартнома. Бунга енгил-елпи, бепарво қараш, ўз умрига, ҳаётига зомин бўлишдек гап. Ёш йигит ва қиз балоғатга етганларидан кейин уларни мустақил оила ҳаётига ўтказиш ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчиларнинг зиммасидаги вазифадир. Шу сабабли ҳам бу борада етти ўлчаб, бир кесиш керак. Шошмашошарлик, ўзбошимчалик билан ташланган қалтис қадам ҳар бир инсоннинг ҳаётида ўчмас доғ қолдириши мумкин.

Фарзанд- қалб гавҳари, қалб райҳони. Ҳар-бир инсон ўзининг эртаси бугунидан ҳам яхшироқ ўтишини хоҳлайди. Бу мақсадга эришиш учун бугундан бошлаб ҳаракат қилишимиз керак. Баъзида ёшларииз айрим сайтларга кириб беҳаёларча интернет орқали танишиб аҳду паймон қилишлик каби салбий ҳолатларни пайдо қилмоқдалар. Ижтимоий тармоқл воситаси орқали  аҳду паймон қилиб, никоҳ қураётган ёшларимиз ҳам талайгина, бироқ ота-онамиз, яқинларимиз бу каби ишларимиздан рози бўлармикан деган фикр никоҳланувчиланинг ҳаёлига ҳам келмайдилар.

Бугун қўл телефони, компютер, интернет каби алоқа воситалари ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. Бу яхши албатта, чунки интернет орқали ёшларимиз дунё билан алоқа қилмоқдалар. Бироқ миллатимиз учун интернет орқали тухмат тошини отиш, иғво, фитна қўзғатиш каби салбий иллатлардан узоқ бўлиш билан бир қаторда, фарзандларимизнинг тасодифий бир-бири билан топишиб, оила қуриши миллатимизга мутлақо тўғри келмайди.

Ҳаёт кўнгилхушлик бойлик ортириш учун ўйналадиган саҳна эмас, балки бунга кўр-кўрона назар ташламасдан эҳтиёткорлик билан қаралса мақсадга мувофиқ бўлади. Майли ким қайси миллат вакили бўлмасин, қайси ирққа мансуб киши билан оила қуриш ҳар кимнинг шахсий иши, аммо ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турибмиз айрим хорижлик куёвтўралар интернет орқали танишиб никоҳдан ўтган умр йўлдошини ўз элига олиб бориб, айри йўлларга ташлаб кетмоқдалар. Яна бир ачинарли ҳолат шуки, айримлари оилани муқаддас санамасдан ўз жуфти ҳалолларини арзимас пулларга сотиб юборишмоқда. Шуни инобатга олинган ҳолда ёшларимиз огоҳлик билан ҳаётга қадам ташлашликлари лозим, ноўрин хулосаларга келишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Мана шу ҳолатлдарни ноқонуний никоҳ ва салбий иллатларининг натижаси десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.

Халқимизда оила деб аталмиш қўрғонни барпо этишда ўзига хос қоидаларга риоя қилинади. Асрлардан буён қон қонимизга сингиб келган ҳаётнинг чиғириғидан ўтган расм русумлар, урф одатларимиз мавжуд. Аждодларимиз никоҳга ўта масъулият билан ёндашишган. Меҳрибон бувижонларимиз азалдан бошларига оқ рўмол олиб етти авлоди, наслу насабини, зоти-зурриётини суриштириб кейин совчи бўлганлар. Шунингдек куёвтўраларни касбу кори, илми-ю амали билан ҳам қизиқишган.

Улуғларимиз айтганлар: Бахт-саодатнинг сирларидан бири, инсон ғамларини эслашдан олдин, ўзидаги неъматларни эслаб, улар учун ҳамд айтиб, шукроналик билан ҳаёт ўтказса мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ҳам ёшларимиз шаръий никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиб, тиббиёт ходимларимизнинг хулосаларини олиб, ФХДЁ органлари рўйхатидан ўтиб, сўнг оила қурсалар мақсага мувофиқ бўлар эди, зеро яхши сўзларга  итоат қилишлик бу ибодат қилиш билан баробардир.

Бахтиёр Насриллоев - Самарқанд туман “Янги масжид”жомеъ масжиди имом-ноиби


Киритилган вақти: 01/07/2020 13:30;   Кўрилганлиги: 1689
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/family/noqonuniy-nikohning-salbiy-oqibatlari
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 14:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг