Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Эътиқод мусаффолиги дунё ва охират ободлиги

 
 

Бизларни соф ақидага йўллаган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар! Бизларга энг мукаммал ақийдани баён қилиб берган Пайғамбаримизга салавоту дурудлар! Бизларга Ислом ақийдаси етиб келишида хизмат қилган зотларнинг барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин!

Ҳозирги кунимизда ақийда ўта долзарб масалага айланиб қолгани ҳаммамизга маълум. Бу илмнинг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар билан исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилиш ҳамда барча шаръий илмлар каби икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.

«Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир.

Аслида бирор нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш керак. Бунинг учун аввало ўша нарсани идрок қилиш, кейин эса ўша ҳиссий идрок илмий маърифатга айланиши лозим. Сўнгра замон ўтиши, бошқа далилларнинг собит бўлиши билан ўша илмимиз тасдиқланади ва унга бўлган ишончимиз кучли бўлади.

Мазкур илмга бўлган ишонч онгимизда мустаҳкам равишда қарор топганидан сўнг у бизнинг ақлимизга ва қиладиган ишларимизга ўз таъсирини ўтказадиган бўлади. Қачонки маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб, ҳис туйғуларимизни йўллайдиган ва ҳаракатларимизни бошқарадиган ҳолга етганда ақийдага айланган бўлади. Демак, ақийда илмга асосланган бўлиши лозим.

Ҳозиргача мусулмонларнинг асосий оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақийдавий мазҳабн


Киритилган вақти: 07/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2483
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/etiqod-musaffoligi-dunyo-va-oxirat-obodligi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 12:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг