ЭР ВА ХОТИН ЎРТАСИДАГИ ХАҚЛАР
Оила инсон яратилганидан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг ҳамма даврларида ҳар қандай тузум ва шароитда кишиларнинг асосий ва муҳим ҳамда шарафли ишлардан хисобланиб, ҳар қайси жамиятнинг негизи булиб келаётган муққадас нарсадир. Шунинг учун инсоният тарихининг барча босқичларида Аллох таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида ахамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий қилган. Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўрталарида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, умуман оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилган. Эр ўз хотини олдида ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий, ҳам молиявий бурчи мавжуд бўлиб, ислом шариати ўзининг асосий манбалари бўлмиш Қуръони карим ва суннати набавияда ушбу бурчларни муфассал баён қилиб берган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларга хитоб қилиб:
وعا شروهن با لمعروف
Яъни: "....Улар билан тотув турмуш кечиринглар...."(нисо,19). деб марҳамат қилди. Дарҳақиқат, ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ С.А.В. шундай марҳамат қиладилар.
عن عائشة (رض)قال رسو ل الله صلعم:خيركم خيركم لاهله وانا خيركم لا هلي(رواه التر مذي).
Яъни:"Сизларнинг ичингиздаги энг яхши эркак ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман". деб марҳамат қилдилар. Албатта ҳар тўкисда бир айб деганларидек, инсон зоти айбу нуқсондан ҳоли эмас. Шундоқ экан бизнинг шариатимиз эркакларни ўз аёлларининг баъзи айбларидан кўз юмишга буюриб, оиланинг бардавом бўлишлигини кўзда тутган ҳолда уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. Пайғамбаримиз С.А.В. ўз ҳадисларида:
عن ابي هريرة (ر.ض)قال رسول الله صلعم:لا يفرك مؤمن
مؤمنة ان كره منها خلقا رضي منها خلقا اخر (رواه مسلم)
Яъни:اҲеч бир мўмин ҳеч қайси мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг хулқ атворларидан бирини, ёқтирмаса бошқа хулқини ёқтириши мумкин. деб марҳамат қилдилар. Ислом дини эркакларнинг мартабасини оилага бошчилик қилишдек шарафли ўринга кўтарган экан, ўз навбатида унга маълум вазифаларни бажариш масъулиятини ҳам юклайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз С.А.В. муборак ҳадисларида: "Хар биримизнинг зиммамиздаги хотинларимизнинг ҳақлари нималардан иборат"? —деб саҳобалар сўрашганда, "Ўзингиз еганингиздан едирмоқлигингиз, кийга- нингизда кийдирмоқлигингиз, юзига урмаслигингиз, ёмон сўзлар билан ҳақорат қилмаслигингиз, урушиб қолган тақдирингизда ҳам (уйдан бош олиб чиқиб кетмасдан) фақат уйнинг ичида гаплашмай юришингиз мумкин" деб марҳамат қилдилар. “Қарс икки қўлдан чиқади” деганларидек, оилани мустаҳкам тутиш мақсадида Аллоҳ таоло аёллар- нинг зиммасига ҳам баъзи вазифаларни юклайди. Бу вазифалар хотиннинг ўз эри олдидаги мажбурияти ҳисобланади. Авваламбор, хотин эрининг буюрган буйруғига итоат қилмоғи лозим. Аёлларнинг жаннатга киришларига сабаб бўладиган энг асосий омил эрни рози қилишдан иборатдир. Расули Акрам С.А.В.марҳамат қиладилар:
عن ام سلمة(رض)قال رسول الله صلعم:ايما امرأة ما وزوجها عنها راض دخلت الجنة (رواه الترمذي).
Яъни: "Қайси бир аёл эрини рози қилиб оламдан ўтса, жаннатга киради"деб марҳамат қилдилар. Бундан ташқари муштарак, яъни, эр билан хотин ўрталарида бўладиган уни бажаришда ҳамкорлик қилиш лозим бўлган ҳуқуқлар ҳам бор. Бундай ҳуқуқларга саҳиҳ ақд никоҳ сабабли бир-бирларидан фойдаланиш киради. Бундан ташқари эр ва хотин бир-бирларининг— қариндошларини ҳурмат қилиш, оилага келадиган даро- мадларни тежамкорлик билан сарфлаш, оила яшаб турган уй-ҳовлининг ички ва ташқи кўринишларини озода сақлаб, фарзандларини эътиқодли, ахлоқли, ўқимишли қилиб тарбиялашдир. Аллоҳ таоло юртимизни обод қилиб, ундаги оилаларни мустаҳкам ва оила қувончи бўлган азиз фарзандларимизни эътиқодли, илмли, ахлоқли ҳамда ота-онасига раҳмат келтирадиган, элу юртга манфаатли инсонлар бўлишларини насиб этсин.
Манба: "www.naqshband.uz"
Киритилган вақти: 04/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1944
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/er-va-xotin-ortasidagi-xaqlar
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 00:38
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 00:38