ДЎСТ ТАНЛАШ ОДОБИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, яхши алоқалар ўрнатиш ва улфат бўлишни бўлишни ҳоҳлайди.
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади:
“Албатта мўьминлар биродардирлар”. (10-оят)
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди”, дедилар.
Бухорий, Муслим, АбуДовуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Инсон ўзи учун машаққатли ишлардан бири дўст танлашдир.
Чунки қадди-басти чиройли ва хулқи гўзал бўлиб кўринган хар бир киши табиатан яхши ва гўзал хулқли бўлавермайди. Зеро, ранги тиниқ ва тоза кўринган сув ҳам, шўр бўлиши мумкин.
Хулқи ва эьтиқоди бузуқ кишилар билан дўслашиш оқибатьи пушаймонликдир. Кишига, айниқса, у ёш бўлса, дўст ва йўлдошнинг таьсири тез ўтади.
Фарзандларини ёмон хулқли кимсалардан ҳимоя қилиш ота-онанинг бурчидир. Ота- она фарзанларига дўст танлашда ўрнак бўлишлари ва уларга ёрдам беришлари керак.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
“Ростгўйлар билан дўстлашинг! Улар тинчликда зийнат, хавфда эса қалқондир” деганлар.
Ҳакимлардан бири айтади: “Диёнатли, ақлли ва одобли киши биланг дўстлашинг, қийин кунларда қўлловчинг, маюслигингда қувончинг, хотиржамлигингда қувончиннг бўлади”.
“Кишининг кимлигини сўзидан эмас, ишидан бил, муҳаббатини тилидан эмас, кўзидан бил”.
“Дўстинг қандай эканини унинг сендан олдин дўстлашгани ким эканлигини билиб оласан”.
Инсон саломатлиги тановул қилган таомига бўлганидек, унинг саодати ҳам танлаган дўстларига боғлиқ. Шунинг учун дўст танлашда адашаслик керак.
Тўлқин домла Равшанов - Булунғур туман бош имом хатиби
Киритилган вақти: 16/01/2020 07:57; Кўрилганлиги: 1368
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 14:40