БЕШ МИНГ ҚЎЙДАН АФЗАЛ
Ҳазрати Алидан, розийаллоҳу анҳу, ривоят қилинади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир куни мендан:
- Эй Али, сега беш минг қўй берайми ёки ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали беш калимани ўргатайинми? - деб сўрадилар.
- Ё Расулаллоҳ, беш минг қўй озмунча фойда эмас. Бироқ менга ўша беш фойдали калимани ўргатишингизни хоҳлайман, - дедим.
Шунда Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу дуони ўргатдилар:
- Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират қил. Менга кенг феъл ва ҳалол бир даромад насиб эт. Нафсимни берган ризқингга қаноатли қил ва қалбимни Ўзинг манъ этган нарсаларга мойил қилиб қўйма".
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.
ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 09/01/2020 14:11; Кўрилганлиги: 1112
Чоп этилган вақт: 13/01/2025 18:59