БЕБАҲО ҚАДРИЯТЛАРМИЗНИ ҚАДРЛАЙЛИК
Ассалому алайкум ҳурматли ўқувчи. Ушбу мақолани очиб ўқиётган бўлсангиз сизга ўз минатдорчилигимизни билдирамиз. Чунки ҳозирги кунларда кўпчилик интернетдаги кўнгилочар сайтларга ёки турли миш-миш тарқатувчи саҳифаларга кириб, аксарият вақтларини ўша ерда ўтказишни хуш кўради. Диний, илмий, маданий, маърифий сайтлардан эса афсуски фойдаланувчилар камроқ.
Келинг мақоламизнинг мавзусига қайтайлик. Бизнинг беқиёс ва бебаҳо қадриятларимиздан бири бу табаррук ёшдаги инсонларни ҳурмат қилишдир. Ҳа, дарҳақиқат бундай инсоний фазилатлар ҳамма жамиятларда ҳам учрайвермайди. Бобокалонларимиздан меърос бўлиб келаётган одатларимизнинг негизида муқаддас ислом динимиз кўрсатмалари пойдевор бўлган.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас”, дедилар.
Бу машҳур ҳадис. Мўмин-мусулмонлар кичикларга, болаларга раҳм қилишлари, меҳрибон бўлишлари, бошини силашлари, айни пайтда катталарнинг ҳурматини, эъзозини жойига қўйишлари лозим. Бу ишлар мўминларнинг сиймоси, Ислом жамияти аъзосини белгисидир. Бундай жамиятда яшаб туриб, кичикларга раҳм қилмаган, катталарга ҳурмат кўрсатмаган одам ана шу муборак сиймони йўқотади.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллалоҳу алаҳи васаллам ундай одамни “биздан эмас”, деяптилар. Буни яхши англаб, амал қилишимиз, кичикларга иззатда, катталарга ҳурматда бўлишимиз керак.
Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олган, унда ғулувга кетмаган ҳамда унга жафо қилмаганни ва адолатли ҳукумдорни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир”.
Демак соч-соқоли оқарган мусулмон инсонни ҳурмат қилиш Аллоҳ таолони улуғлашни бир кўриниши экан.
Қуръонни ёд олган, ўқиб юрадиган, унга амал қиладиган, бироқ ғулувга кетмаган, ўзини мутакаббир тутмаган, Қуръонни эътирборсиз ташлаб қўймаган кишини ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳ таолони улуғлашнинг бир кўриниши экан. Адолат билан ҳукм қиладиган иймон-эътиқодли раҳбарни, ҳукмдорни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳ таолони улуғлашнинг бир кўриниши бўларкан.
Мана ўзингиз гувоҳи бўлганингиздай, ҳадисларда зикр қилинган суннат ва савобли, шунингдек, инсоний фазилатлардан ҳисобланган амалларни бизнинг халқимиз асрлар давомида ўз ҳаётига тадбиқ этиб келмоқда.
Бироқ, ҳозирги глобаллашув жараёнида ойнаижаҳон орқали намоиш этилаётган ўзга жамиятлардаги ҳолатлар, фуқароларимизнинг турли сабаблар билан хорижий мамлакатларга қатновининг кўпайгани, ижтимоий тармоқларда тарғиб этилаётган омиллар бир сўз билан айтганда шиддат билан тарқаб бораётган “оммавий маданият” афсуски баъзи ҳамюртлармизни четлаб ўтаётгани йўқ. Яқинда бир оиладаги нохуш воқиани эшитиб жуда ҳафа бўлдим. Фарзандини яхши ниятлар билан боқиб катта қилган, олий маълумотли қилиб ишга жойлаган ота-онага ўғли иш жойидаги ойлик маоши камлигидан шикоят қилади. Ўзининг орзу ҳавасига етмаслиги ва шунга ўхшаш ҳар ҳил важлар билан нолий бошлайди. Отаси унга сабр тоқат билан иш тутишини, ҳамма орзу ҳаваслар бирданига рўёбга чиқмаслигини, барча яхши ниятларига ўз меҳнати ила эришиши мумкинлигини, агар моддий томондан ёрдам керак бўлса отаси унга ёрдам бериб туришга тайёр эканини тушунтиришга ҳаракат қилади. Шунга қарамай навқирон йигит ота-онасининг розилигисиз, ишхонасидаги раҳбарларни хабардор қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан Бирлашган амирликларнинг Дубай шаҳрига иш излаб кетади. Мазкур шаҳарда икки ой сарсон саргардон бўлиб, иш тополмай юзи шувит бўлиб қайтади. Натижада иш жойидан ажраган, ота-она ва маҳалла куй олдида ҳижолатчиликда нима қилишни билмай юрибти.
Биргина чуқурроқ ўйламай босилган қадам энди бошаланаётган ҳаёт йўлига катта тўсиқ бўлиб қолди. Ҳадиси шарифларда васф этилган сабр, қаноат, меҳнаткашлик, ота-она ҳурмати каби тушунчалар замирига етмаганлик оқибатида мустақил ҳаётининг дастлабки онларидаёқ панд еди.
Ислом дини бизларни бир ишдан олдин кенгашишга, катталар, ёши улуғлар билан маслаҳатлашиб олишга чорлайди. Халқимиз наздида қатрият даражасига кўтарилган бу ишлар, аслида илоҳий топшириқ бўлиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ишларингизда улар билан маслаҳатлашинг”(Оли Имрон, 159), демоқлик билан Расулини саҳобалар билан маслаҳатлашишга буюрмоқда. Демакки биз ушбу илоҳий таълимотга амал қилган ҳолда, ишларимизни маслаҳатгўйларимизнинг тавсияларига биноан олиб боришга ҳаракат қилмоғимиз даркор.
Қадрият тушунчаси бу ўзликни англаш демакдир. Ўзлигини билган инсон эса мажбуриятларини мукаммал адо этади, ўзгалар ҳақ-ҳуқуқини поймол қилмайди, элу-халққа кўплаб манфаатлар келтиради. Бундай кишилари кўпчиликни ташкил этадиган жамиятлар эса таназзулдан йироқ, келажаги эса порлоқ бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизнинг
Киритилган вақти: 21/01/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2932
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 02:16