Баъзи билимсизларнинг «Калом илмини ўрганиш бидъат», деб айтган сўзларига раддия
Улардан бири: «Бу илмни ўрганиш бидъатдир. Саҳобалар ва тобеъинларнинг замонида бўлмаган», деб айтади. Бу гапни «Иллат (сабаб) бўлмагани учун унинг ҳукми бўлмаган», деб рад этаман. Яъни, у зотларнинг бу илмни ўрганмаганларининг икки эътибори бор:
Биринчиси: Оғиш ва янглишишнинг эҳтимоли бўлмаган тарзда уларнинг ақийдаларининг пок экани эътиборидан. Зеро, саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қилиш ва тобеъинлар пайғамбар замонига яқин замонда яшаш шарафи билан неъматланганлар. Балки, калом илми жаҳолат сабабидан вужудга келган гумроҳлик, залолат, илмсизлик ва шариат ишлари борасидаги маърифатсизликни даф қилишда саҳобалар ва тобеъинларга эҳтиёж сезади.
Иккинчиси: Ақийда ва шариат ҳукмларида тортишувлар, низолар ва муноқашаларнинг уларнинг замонида учрамагани эътиборидан. Жаҳолат, тарафкашлик, фисқ ва ёлғонлар уларнинг орасида тарқалмагани учун бундай машаққатли ишга эҳтиёж сезишмаганлар.
Киритилган вақти: 06/01/2022 17:28; Кўрилганлиги: 925
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 15:48