Ақийда

Имоми Аъзамнинг даҳрийлар билан суҳбати

Ривоят қилинишича, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ даҳрийларга қарши кескир қилич эдилар. Даҳрийлар у зотни ўлдириш учун фурсат кутардилар. Бир куни Абу Ҳанифа масжидда ўтирганларида у зотга яланғочланган қиличлар билан ҳужум қиладилар. Буюк Имом: “Менга бир масала борасида жавоб берингларда, ҳоҳлаган ишингизни қилаверинг”, дедилар. Даҳрийлар айтчи, - дейишди. У зот: “Сизларга денгиз гирдобида қолган, атрофини мавж урган тўлқинлар-у, турли хил шамоллар ўраб олган, уни бошқариб турадиган денгизчилари бўлмаган кемани тўғри ҳолда сузиб кетаётганини кўрдим, деб айтган киши ҳақида нима дейсизлар? Шуни ақлга тўғри келади, деб ўйлайсизларми? Даҳрийлар: Йўғ-е! Буни ақл қабул қилмайди, дедилар. Абу Ҳанифа: “Ё субҳаналлоҳ! Денгизчилари бўлмаган кеманинг тўғри ҳолда сузиши ақлга тўғри келмайди-ю, ҳолатлари турли-туман бўлган еру-осмон Яратувчисиз қоим бўлиши мумкинми?!” дедилар. Даҳрийларнинг барчаси йиғлади ва буюк Имомнинг қўлларида исломни қабул қилишди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг