Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Аллооҳнинг раҳматидан доим умидвормиз

 
 

Инсон ўзи ва жамият саодати, осудалиги, фаровонлиги ва тараққиётига эришишининг омиллардан бири – тартибдир. Тартиб-интизомга ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиш деб таъриф берилган.

Инсон руҳониятида тартиб ўзгарса ҳаёти издан чиқади. Жисмониятдаги тартиб бузилса инсон хасталанади. Оилада тартиб бўлмаса, унинг барбод бўлишига сабаб бўлади. Жамиятда тартибга риоя қилинмаса парокандалик содир бўлади. Шунинг учун ҳам динимиз бизга тартибни баён этиб, унга риоя қилишни буюрган. Хуллас, тартибга риоя килиш динимиз асосларидан бири экан. Инсон қилаётган ҳар бир ишида Аллоҳ Таъоло розилигини деб ўзини тафтиш этиши зарур. Сиз яхшиликка бўлиб муносиб яшанг. Зеро, динимизнинг мақсадларидан бири кишиларга дунёвий манфаатларни кўрсатиб қўйишдир. Солиҳ амалларга бошловчи илм дунёвий ва ухровий қийинчиликлардан қутилиш омили ғисобланади. Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг тоқатига яраша синов беради. ҳақиқий сабр имтиҳон пайтида ўзини йўқотмасдан, турли номаъқулликлар содир қилинмасдан олдин кўрсатилади. Жаннат йўли тикану тошларга тўла экан. Бу йўлда энг яхши йўлдош сабрдир. Аллоҳ Таоло бундай огоҳлантиради.

“Сиздан аввал ўтганларга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб жаннатга кирамиз деб ўладингизми?” (Бақара сураси 214 оят).

Дунё  ҳаётининг синовли йўлларида  мўминга энг яхши икки ҳамроҳ сабр ва шукурдир. Бало, мусибат, қайғуларга сабр, хурсандчилик, неъмат ва марҳамат учун шукур  қилиш керак.

Шу кунларда бутун дунё бўйича муаммо бўлиб турган коронавирус эпидемияси барчани таҳликага солиб, ҳамма давлатлар карантин қоидаларига амал қилишга мажбур бўлишмоқда. Бугун ҳаётимизда рўй бераётган воқеаларга ташқаридан қаралса одамзот қайта тарбияланаётганга ўхшайди. Унинг юзига кўзгу тутилгандек гўё. Яхши билан ёмонни ажратиб олиш келгандек. Аллоҳ бизга синов юбориб ўзимизни ислоҳ қилишга кўпроқ яхшилик, эзгу ишларни амалга оширишга ундаётгандек. Коронавирус одамлар ўз оиласи ва яқинлари билан бирлашиб оқибатни кўчайтириши, инсоф ва диёнатни тарғиб этиши учун юборилганга ўхшайди. Коронавирусга чалинган беморлар соғайиб бораётганини кўриб, эшитиб Яратганга шукурлар айтамиз. Тили, дили иймони мустаҳкам, қалби тоату ибодатга муштоқ  ва чанқоқ халқимиз, намозхонларимиз интиқлик билан яна масжидларда жамоат билан номозларда қоим бўламиз-а деб, кўча кўйда кўриб қолганда ёки телефон орқали тез-тез сўраб суриштираётгани, табора яқинлашиб келаётган, улуғ кунлар, ойлар султони бўлмиш Рамазон шарифга ҳам оз фурсат қолди. У кунларга,  қимматли дамларга руҳиятимизни, қалбимизни шунга яраша тайёргарлашимиз кераклигини айтишади. Чунки бу ой улу- ва фазилатлидир. Унинг фазли ҳақида ҳар қанча гапирсак ҳам оз. Шунинг учун бу ойни қадрини билган банда “Марҳабо, марҳабо я шаҳри Рамазон” деб йиғлаб, қалблари жунбушга келиб,  шу кунларга соғ-саломат етказганига шукур, деб қувонч кўз ёшларини  тўкадиган ихлосманд, тақводор кишиларни кўриб, муборак Рамазон ойининг охири яқинлашиши билан эса “Алвидо, алвидо я шаҳри Рамазон” дея айтилаётган вақтида “Эй Роббим, улуғ ойинг бизни тарк этиб, биз билан хайрлашиб турибди, бизни соғ-саломат келгуси Рамазонларга еткизган, дея қалб кўз ёшларини тўкаётган мўъмин-мусулмон биродарларимизни  кўриб, кўзларимиздан ёш оқмасдан иложи йўқ. Илоҳим, ҳаммамизни, бутун ер юзидаги бандаларингни, барча мўмин–мусулмонларни синовлар, бу бало офатлардан тез кунларда халос этишингни Ўзингдан илтижо қилиб сўраймиз.

Имоммиддин Шерхонов - Каттақўрғон туман ҚОҚСОЙ жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 08/04/2020 08:30;   Кўрилганлиги: 776
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/alloohning-rahmatidan-doim-umidvormiz
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 11:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг