Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР

 
 

Маълумки, бутун дунё халқлари бошига тушиб турган оғир синов Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Мамлакатимизда тожсимон вирус касаллиги билан оғриган фуқаролар сони бугунга келиб 534 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатимизда инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган бу касалликни бартараф этишнинг барча чоралари кўрилмоқда, имкониятлар тўлиқ йўналтирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ўз фуқароларига нисбатан қанчалик эътиборли ва меҳрибон эканликлари ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган эзгу ишларда ўз ифодасини топмоқда. Муҳтарам Президентимиз касалликка чалинган илк бемор аниқлангандан буён уч марта халқимизга мурожаат қилдилар. Жумладан, «Бугунги кунда бутун дунё, бутун инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Диагностика, даволаш, карантин ишларини жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда илғор хорижий тажрибаларга таяниб амалга оширмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бу курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатаётган жонкуяр ва олийжаноб шифокорларимизга чукур миннатдорчилик билдираман.Юзага келган ваэиятни тўғри тушуниб, бизни фаол қўллаб-қувватлаётган халқимизга, азиз юртдошларимга раҳмат айтаман»,деб таъкидлаб ўтдилар ўз мурожаатларида.

Мурожаатдан ҳам кўриниб турибдики, бу оғир синовни енгиб, талофатларсиз, соғ-саломат ўтишимиз  ихлосли ва фазилатли халқимизнинг  вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган тартибга, карантин режимига, шахсий гигиена талабларига, ижтимоий масофани сақлашга, зарурут бўлмаганда уйдан чиқмай ўтиришларига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Дарҳақиқат, вазият ҳукуматимиз назоратида, саломатлигимиз ўз қўлимизда. Ўзимизни, фарзандларимизни, оиламизни, яқинларимизни севсак, ўрнатилган карантин тартибларига қатъий амал қилайлик, сабрлироқ бўлайлик. Зеро, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

Н.Темирова - ЎМИ Самарқанд вилояти вакилининг хотин-қизлар мсалалари бўйича маслаҳатчиси   


Киритилган вақти: 08/04/2020 10:38;   Кўрилганлиги: 1419
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/alloh-sabr-qiluvchilar-bilan-birgadir
Чоп этилган вақт: 27/04/2024 09:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг