Зарбул масал…
Қадим ўтган замонда жуда ҳам чанқоқ бир қўзичоқ бўлган экан. Бир куни у қўзичоқ тоғдаги ўрмоннинг ёнидан оқиб ўтадиган ариқни олдига сув ичгани келибди.
Бир пайт ўрмондан бўри чиқиб қўзичоқнинг олдига яқинлашибди ва бирор баҳона топиб қўзичоқни айбдор қилиб, уни емоқ ниятида қўзичоққа: “Сен қўзичоқ сувни лойқалатганинг мени олдимгача борди. Мен эса сув ичаётган эдим. Сен нимага сувни лойқалатиб мени сув ичишимга халал бераяпсан?” дебди. Қўзичоқ эса ҳайрон қолиб бўрига: “Мен қандай қилиб сен ичаётган сувингни лойқалатишим мумкин. Ахир сен юқорида, сув келаётган томонда эдинг, мен эса пастда сув бу ерга келадиган томондаманку” дебди. Бўри эса бу баҳонаси иш бермагач, бошқа баҳона қилиб: “Сен ҳозир менга ёлғон гапирдинг ва яна ўтган йили мени сўккан ҳам эдинг” дебди. Қўзичоқнинг ҳайрати яна ҳам ошиб: “Қандай қилиб, ахир мен ўтган йили туғилмаган эдим. Мен эндигина олти ойлик бўлдим холос” дебди. Бўри: “Ундай бўлса мени сенинг аканг сўккан бўлса керак” дебди. Қўзичоқ: “Менинг акам йўқ” дебди. Бўри: “Ундай бўлса мени сенинг отангми ёки онангми сўккан бўлса керак” дебди. Қўзичоқ: “Мен етимман, менинг отам ҳам онам ҳам йўқ” дебди. Бўри турли хил ёлғонлар билан қўзичоқни айбдор қилишга ҳаракат қилсада, қўзичоқ бўрининг ёлғонларига усталик билан жавоб қайтарар эди. Нима қилсин бўри ахийри сўнги чорасини қўллади. “Ундай бўлса мени сенинг бирорта яқининг ёки бирорта дўстинг сўккан бўлса керак, демак сени ҳозир жазолашим керак” дебдида қўзичоқни тишлари орасига қўйиб, ўрмонга кўтариб кириб кетибди.
Абдулвоси Эргашев,
ТИИ талабаси
Киритилган вақти: 04/08/2020 18:44; Кўрилганлиги: 977
Чоп этилган вақт: 22/01/2025 01:44