Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ёшлар тарбияси муҳим масала

 
 

Фарзанд Аллоҳ берган неъматлар ичида энг улуғларидан хисобланади. Зеро фарзандлар насл насаб давомчиси бу дунёда ота она учун суянчиқ ва албатта инсон вафотидан кейин ўша фарзандлар сабабли унинг оркасидан савоблар ажр мукофотлар бориб туради мадомики ота она фарзандларига чиройлик тарбия берган бўлса.

Пайгамбаримиз а.с садақаи жория хакидаги уша машҳур ҳадисларида ўзидан кейин унинг орқасидан дуо қиладиган солиҳ фарзандлар тарбия қилиб қолдирган ота онага вафотидан кейин ҳам савоб бориб туришини марҳамат қилганлар.

Қолаверса ёшлар юрт келажаги албатта улар ақллик одобли ва билимли бўлсаларгина она юртимиз ривож топиб гуллаб яшнайди. Русулимиз а.с бир хадисларида «Учта қиз фарзанд тарбия қилиб хаётга тайёрлаб берган ота она жаннатийдир» деб марҳамат қилганлар. Чунки оналар тарбияли билимли солиха бўлсалар улар дунёга келтириб тарбия қилган фарзандлари Эл юрт корига ярайдиган, дин ватан ривожига хисса қўшадиган авлодлар бўлиб етишади.

Ватан тараққиёти ёшлар қулида эканлиги боис ҳукуматимиз тамонидан ёшлар тарбиясига катта эътибор берилмокда. Уларни билимли закавотли булишлари учун хозир юртимизда хамма шароитлар бисёр. Биз ота оналар фарзандларимизни мана шундай шароитлардан унумли фойдаланиб уларни билимли қилиб тарбиялашда масъулмиз.

З.Иброхимов Ургут тумани “Маҳмадқул Хожи” масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 22/08/2023 14:17;   Кўрилганлиги: 664
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/yoshlar-tarbiyasi-muhim-masala
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг