Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЁШ АВЛОДНИНГ ТАРБИЯСИГА ЭТИБОРЛИ БУЛАЙЛИК

 
 

Тарбия ҳам ота-оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққи.

Ота-она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота-онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида енг қимматлиси ва зарурийси одобдир.

Саьийд ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қила олмайди дедилар бола ота-онаси хузуридаги омонат бўлиб бу хақида Имом Ғаззолий иҳёу улумид-дин китобида бундай дейилади: Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима накш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб, таьлим-тарбия  берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди ва шунга қараб турган киши зиммасига гуноҳкорлик тушади.

Инсон хаётининг ҳар бир босқичи муҳимдир. Мазкур муҳим босқичлар ичида умрнинг ёшлик даври алоҳида аҳамиятга эгадир . Ёшлик инсон умридаги энг нозик давр ҳисобланади.

Ёшлар ҳар бир миллатнинг келажаги эканини ҳисобга оладиган бўлсак, уларга эьтибор беришнинг аҳамияти яна ҳам зиёдалашади шунинг учун ҳам ёшларнинг одобли бўлишлари учун ҳаракат қилиш жуда аҳамиятли иш ҳисобланади.

Дарҳақиққиат, ислом шариати ва унинг барҳаёт таълимотлари инсон ҳаётининг барча томонларини тўла қамраб олганлигини ҳаммамиз яхши биламиз.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида оммавий маданият дейилаётган машҳурлик ёшлар орасига сингиб кетган бўлса-да, унинг тарбияга зид эканлиги, салбий таъсирлари эндиликда баҳс қилина бошлади. Ғарб маданиятидан ўрнак олиб кийиниш, муомила, юриш-туруш, саломлашиш ҳолатлар кўзга ташланмоқда натижада аста-секинлик билан ахлоқ-одобнинг салбий томонга ўзгариши аждодларимиздан давом этиб келаётган қадриятлар урф-одатлар унут бўлиб бормоқда.

Фарзанд тарбиясидаги таьсирнинг яна бир сабабчиси - интернет уяли телефон улардаги турли ижтимоий тармоқлардан ноўрин фойдаланиш бўлиб келмоқда. Бу воситалардан унумли фойдаланиб улкан ютуқларга эришиш билан бирга нотўғри фойдаланиб, маьнавий ва моддий томондан зарар келтириб чиқараётганини ҳам эсдан чиқармаслик керак

Ф.Сайфитдинов Тайлоқ туман ад-Доромий масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 16/07/2020 15:13;   Кўрилганлиги: 1259
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/yosh-avlodning-tarbiyasiga-etiborli-bulaylik
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг