Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Яхшилик-жаннат калити

 
 

Дини покимиз инсонларнинг ўзаро меҳр-оқибатли бўлиши, хар қандай ҳолатда бир-бирларига яхшиликлар қилишга буюради. Албатта, инсонлар дунё хаётида Аллоҳ таоло қазои-қадари ила ҳар хил ҳаёт кечиради. Чунки дунё ҳаёти синовлардан иборат; биров фақир яшайди, биров дард-беморликдан қийналади, яна кимдир зулмга учраган ва ҳакоза.  Ана шундай оғир дамларда мўмин киши машаққатга учраган биродарига ёрдам қилмоғи, дардига малҳам бўлиши зарур ҳисобланади.

Абу Ҳурайра розияллоҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам-“Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг будунёда охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг бу дунёда ва охиратда айбларини беркитади. Мадоми-ки, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”- дедилар(Имом Муслим ривояти).

Ҳазрати Набийимиз алайҳиссалом бу муборак ҳадислари ила биз умматга жуда муҳим тавсияларини бермоқдалар. Албатта қиёмат куни ниҳоятда оғир-даҳшатли кун. Ҳамма ўзи билан авора бўлиб турган пайтда бизнинг барча солиҳ амалларимиз асқотади иншааллоҳ. Бу дунёда синов ва машаққатга учраган биродарига ёрдам қилган ёки унинг айбларини беркитган Аллоҳ икки дунёда азиз қиларкан.

Яқинда бир йигит келиб бир воқеани айтиб берди:“Олийгоҳга кириш учун устозлардан дарс олиб, бир йилга яқин тайёрландим. Жума намозида домладан эшитиб қолдим: “Кимки мушкуллари осон ва дуоси тез қабул бўлишини хоҳласа етим ва мискинларга кўп яхшилик қилсин. Зеро, мискин, бева, етимларга яхшилик қилиш савоби шаҳидлик ажрига тенг”. Шундан сунг етим, мискинларга қўлимдан келганча яхшилик қила бошладим. Натижада, уларнинг дуолари сабаб бўлиб, Аллоҳнинг марҳамати ила тиббиёт олийгоҳига ўқишга қабул қилиндим”.

Азизлар, Набийимиз соллолаҳу алайҳи вассаллам айтганларидек “Яхшилик жаннатдаги бир дарахтдир, шохлари эса бу дунёда. Ким уни маҳкам ушласа жаннатга олиб боради”.

Аллоҳ таоло барчаларимизни силаи раҳм қиладиган, кўп-кўп яхшилик қилувчи муҳсин бандаларидан қилсин. Амийн.

А.Шукуров Нарпай туман “Кўк ота” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 17/11/2023 15:13;   Кўрилганлиги: 357
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/yaxshilik-jannat-kaliti
Чоп этилган вақт: 18/06/2024 11:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг