Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Умр жуда қисқа

 
 

Бир куни Нуҳ алайҳиссалом йиғлаётган бир аёлни кўрдилар ва ундан нима учун йиғлаётгани ҳақида сўрадилар.
Аёл: - Ёвайлато, ёшгина ўғилчамдан айрилиб қолдим, у ҳали жуда ҳам мурғаккина, норасида эди, шунинг аламига чидолмай йиғлаяпман, деб жавоб берди.
Нуҳ алайҳиссалом: - Ўғлингни ёши нечада эди?- деб сўрадилар.
Аёл: - Эндигина 300 (уч юз) ёшга тўлган эди, - деди.

Шунда Нуҳ алайҳиссалом аёлнинг дардини енгиллатиш мақсадида: - Эй, аёл! Агар сен олтмиш-етмиш йил умр кўрадиган умматлар ичида яшаганингда нима қилар эдинг, сабр қил дедилар.
Аёл: - Олтмиш-етмиш йил яшайдиган уммат ҳам бўладими? - деб ҳайратланиб сўради.
Нуҳ алайҳиссалом: - Ҳа, дедилар.
Аёл: - Уларни ичида мана шу озгина умри давомида ҳам гуноҳ ишларни қиладиганлари бўладими? – деб савол берди.
Нуҳ алайҳиссалом: - Уларнинг кўпчилиги гуноҳ ишларни қиладилар, деб жавоб бердилар.
Аёл: - Улар озгина умрларида дунёга хирс қўядиларми? – деб сўради.
Нуҳ алайҳиссалом: - Уларнинг ягона мақсадлари дунё топиш бўлади, жуда ҳам озчиликлари охиратни ўйлайдилар, дедилар.
Аёл: - Арзимаган нарсалар устида талашиб-тортишадиларми? – деб сўради.
Нуҳ алайҳиссалом: - Улар арзимас дунё матоси учун ҳатто бир-бирларини ўлдирадилар, дедилар.
Аёл: - Шу қисқагина умрлари давомида ўзларига чайла ҳам қуриб оладиларми? – деб сўради.
Нуҳ алайҳиссалом: - Чайла эмас, балки ўзларидан кейин юз йиллаб турадиган қасрларни қурадилар, - деб жавоб бердилар.
Шунда аёл: - Ёвайлато, мен ўша умматни ўрнида бўлиб қолганимда, бир дарахтнинг соясида ўтириб, умримни Аллоҳга сажда қилиб ўтказган бўлар эдим, деди.

Аброров Жаҳонгирхон манбалар асосида


Киритилган вақти: 30/11/2021 06:10;   Кўрилганлиги: 1035
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/umr-juda-qisqa
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг