Туркистон ислом ҳаракати ташкилотининг структураси
Ташкилот 5-7 кишидан иборат (“жамоат” деб аталмиш) кичик ячейкалардан тузилган бўлиб, “жамоат” аъзолари фаол жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиб, қўпарувчилик ишларини амалга оширади.
Молиявий манбалари. Ҳарактнинг молиявий манбаларини наркобизнес, талон-тарож орқали қўлга киритилган ҳамда бажарилган қўпарувчилик ва террорчилик амалиётлари эвазига йирик террорчи ташкилотлар томонидан берилган маблағлар ташкил қилади.
Минтақадаги фаолияти. “Туркистон ислом ҳаракати” гуруҳи жангарилари 1999 йили Тошкент шаҳри ва вилоятида, 2000 йили Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида, 2004 йили Тошкент ва Бухорода, 2005 йили Андижонда, шунингдек, 1999, 2000 ва 2006 йилларда қўшни Қирғизистонда, 2006 йили Тожикистонда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган. Мазкур гуруҳ минтақадаги террорчи ташкилотлар билан яқин алоқага эга.
Ҳаракатга муносабат. АҚШ давлат департаментининг энг хавфли халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.
ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов тайёрлади
Киритилган вақти: 26/08/2020 17:41; Кўрилганлиги: 1259
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:36