Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Туркистон ислом ҳаракати.

 
 

Ташкилот номи. “Туркистон ислом ҳаракати” (Собиқ “Ўзбекистон ислом ҳаракати”) диний-экстремистик ва террорчи ташкилот.

Асосчиси ва юзага келиш тарихи. Ушбу ташкилот 1996 йилда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” номи остида ташкил этилган. Ҳарактни шакиллантиришда 1992-1993 йилларда Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган “Адолат уюшмаси” (Наманган), “Ислом уйғониш партияси” (1990 йил Астраханда асос солиниб, 1991 йил январидан Ўзбекистонда фаолият кўрсатган) “Одамийлик ва инсонпарварлик” (Қўқон), “Туркистон ислом партияси”, “Ислом лашкарлари” (Наманган) каби диний экстремистик гуруҳларнинг собиқ фаоллари иштирок этган.

Ташкилот ғоялари ва асослари. Ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё ҳудудида “Буюк ислом халифалиги”ни тузиш, унда мусулмонлар яшайдиган Кавказ ва Россия Федерациясининг Волга бўйи республикаларини қамраб олишдан иборат.  

 Ҳаракат стратегияси. Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қўпарувчилик ва террорчилик ҳарактларни амалга ошириш, ҳарбий ҳаракатлар уюштириш, одамларни гаровга олиш орқали минтақадаги ички сиёсий вазиятни беқарорлаштириш каби воситалардан фойдаланади.

“Туркистон ислом ҳаракати” сўнги йилларда талофатлар, структуравий ўзгаришлар, раҳбар аъзолар орасидаги йўқотишларга дуч келди. Ҳозирда ғоявий тарғибот кучайтирилиб, босма ва электрон нашрлар тарқатилишига катта урғу берилмоқда. . (давоми бор)

ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов тайёрлади


Киритилган вақти: 21/08/2020 11:57;   Кўрилганлиги: 1573
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/turkiston-islom-harakati
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 17:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг