Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Тавбага шошилинг!

 
 

Киши баъзида фитнага сабаб бўладиган ишларга қўл уриб қўйганини билмайди. Амалга оширилган иш фитнани келтириб чиқарса, қанча одамлар шу фитнага қўшилиб, гуноҳга ботган бўлса, шунча одамларнинг гуноҳига тенг шерик бўлиб қолади. Бунга етарли далил хужжатлар бор!

Шунинг учун интернет саҳифаларида ниманидир ёзишдан олдин гуноҳ ёки савоб иш қилаётганингизни унутманг! "Фитна қатл ва зинодан ҳам ашаддий" эканлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларини эсланг! Ижтимоий тармоқда ҳеч кимга яхши ёки ёмон фикр билдирманг, чунки сиз унинг ким эканлигини аниқ билмайсиз, Қуръони каримда "Агар сизга бир фосиқ хабар келтирса, уни аниқланг"  ояти карима барча мўминларнинг қилаётган амалларини тўғрилайди, ислоҳ қилади. Энди, муфтий хазратлари тўғрисида ёки муфтийликка ким ҳақли тўғрисидага масалага оддий халқнинг фикр билдириши ўта жоҳилликнинг белгисидир. Муфтий хазратимизнинг бугунги кунда олиб бораётган ишларини жуда кўп сонли аҳли илмлар, устоз ва мураббий зотлар эътироф этиб турганда, уларга тобеъ бўлган мўминларнинг қисқа фикрлашининг натижаси мўмин-мусулмонларнинг ўртасида фитнадан бошқа нарсани пайдо қилмайди. Азизлар, фитнага сабабчи бўлган ким бўлсангиз ҳам гуноҳи кабира қилдингиз, тавба қилинг, зеро, Аллоҳ меҳрибон зот.

Хайруллоҳ домла Саттаров


Киритилган вақти: 10/08/2020 07:52;   Кўрилганлиги: 976
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/tavbaga-shoshiling
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг