Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ТАШРИФ ҚОҒОЗИ

 
 

Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол берди:
-Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.
Ишбилармон деди:
"Бир куни кечаси юрагим сиқилди. Тоза ҳавода айланишни ҳоҳладим. Маҳаллада айланиб юриб масжиднинг очиқ эшигига кўзим тушди. Икки ракат намоз ўқишимдан мени нима тўсади?! Ичкарига кир фориғ бўлгач унга дедим:
-Билишимча бошингизга ташвиш тушган кўринади. Нима ташвишингиз бор?дим. Ичкарида бир кишига кўзим тушди. У қўлларини очиб Аллоҳга дуо қилиб зорланар эди. Билдимки, унинг бошига ташвиш тушган. У киши дуосидан

У қарздор эканини айтди. Мен ундан қарзи қанча эканлигини сўрадим. Унинг қарзи тўрт минг экан. Мен чўнтагимдан тўрт минг чиқариб унга бердим. У жуда ҳам хурсанд бўлди ва менга ташаккурлар айтди. Сўнгра мен чўнтагимдан ташриф қоғози чиқариб унга бериб шундай дедим:
-Дўстим! Бу ерда менинг телефон рақамим, уй манзилим бор. Буни олинг. Қачон бирор бир нарсага эҳтиёж сезсангиз тараддудланмасдан уйимга бораверинг ёки телефон қилинг.
Бундан у хурсанд бўлади деб ўйлаган эдим. Унинг жавоби мени ҳайрон қолдирди. У менга шундай деди:
-Йўқ эй биродирим! Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Қачон бир нарсага ҳожатим тушса икки ракат намоз ўқиб ҳожатимни Аллоҳдан сўрайман. Аллоҳ менинг ҳожатимни худди ҳозиргидай раво қилади!".

Ургут тумани "Ургут марказий" масжиди ходими А.Полвонов


Киритилган вақти: 25/12/2021 08:50;   Кўрилганлиги: 840
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/tashrif-qogozi
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 17:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг