Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Тасбеҳ ишлатиш бидъатми?

 
 

Машҳур саҳобалар кундалик зикларни айтишда майда тош доналари ёки хурмо данакларидан тасбеҳ сифатида фойдаланишгани саҳиҳ ривоятлар ила собит бўлган. Лекин минг афсус ҳозирги кунда сохта салафийлар зикр қилишда тасбеҳ доналаридан фойдаланишни бидъат санашади. Бир амал бидъат бўлиши учун динимиз уни ман этган бўлиши керак, ҳолбуки пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи васаллам тасбеҳларни данак ва тошлар билан санаган саҳобаларни кўриб, бу ишдан қайтармаганлар. Ман этмаганлари эса тасбеҳ айтишни санаш тақририй суннат эканлиги маълум бўлади.

Мўминлар онаси София розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Менинг олдимда 4000 дона данак бор эди. Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар ва – “эй Ҳуяйнийнинг қизи булар нима” деб сўрадилар мен булар билан айтган тасбеҳимни санайман дедим. У зот: “Мен бу данаклардан ҳам кўп тасбеҳ айтаман” дедилар. Мен эй Аллоҳнинг расули уларни менга ўргатинг деганимда у зот “Субҳаналлоҳи ъадада ма холақа мин шай-ин (тасбеҳи)дедилар”.

Пайғамбар Саллалоҳу алайҳи васаллам аёлларни тасбеҳ санашдан қайтармаганлар, балки ундан ҳам кўпроқ ва фазилатли тасбеҳни ўргатганлар ва худди шундай унинг саҳобалари ҳам тасбеҳни лозим тутганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар “ал-Исоба” да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳолида шунингдек, ибн Саъд саҳиҳ санад билан Икрима розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда бундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳар куни 10 000 марта тасбеҳ қайтарар эди ва “гуноҳим миқдорича тасбеҳ айтаман” дегувчи эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга ўхшаган зотни бидъат соҳиби деб аташ мумкинми? Ҳолбуки Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ипга тизилган доначалар ва маржонларни ишлатгани борасида нақли бор. Ва саҳобалар илм булоғидан сув ичган машҳур тобеинлардан бири Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тасбеҳ ишлатар эдилар. У зотга “Қадрингиз улуғ, ибодатларингиз гўзал бўлса, ҳали ҳам тасбеҳ биланмисиз?” дейишди. Ҳасан Басрий “Биз уни аввалдан ишлатар эдик, ниҳояда ҳам ташлаб қўймаймиз. Мен Аллоҳни қалбим, қўлим ва тилим билан зикр қилишни яхши кўраман” дедилар. Тасбеҳ ишлатишлик ҳақида бундан бошқа кўплаб ривоятлар ҳам бор. Ана ўшаларни ўрганиб биламизки тасбеҳ ишлатишлик бу улуғларнинг амали. Тасбеҳ ишлатиш кеча кундуздаги муайяг зикрларни айтишнинг уддасидан аниқ чиқишдир.

Ҳасанов Аҳмад Самарқанд шаҳар Дамариқ жомеъ масжиди имом ноиби.


Киритилган вақти: 21/01/2023 09:44;   Кўрилганлиги: 266
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/tasbeh-ishlatish-bidatmi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 11:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг