Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Сохта салафийлар Такфир (куфрда айблаш) масаласини сурадилар. Ҳанафийлик мазҳабида:

 
 

Имом Абу Довуд (раҳматуллоди алайҳ) Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: Пайгамбар (соллаллоду алайди васаллам): Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллоллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли кофир демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз, — дедилар. (Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон бошда диндошларига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ тавсия берилмокда. Яъни, ҳақиқий мўмин бошда биродарини гуноҳи ту- файли кофирга чиқармаслиги, қилган амали сабабли унга мўмин эмас, деган сўзни айтмаслик лозимлиги уқдирилмоқда.

Абу Хурайра (розияллоху анху)дан ривоят килинган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам: “Ким биродарига Эй кофир, деса, бу икковидан бирига кайтади: у (тингловчи) агар у айтганидек бўлса бўлди, булмаса (гan) ўзига қайтади, - деганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Зарр (розияллоху анху)дан ривоят килинади: «Набий (соллаллоху алайхи васаллам)нинг Киши бировни фосиқликда ёки кофирликда айбласа-ю, шериги ундай бўлмаса, бу албатта унинг ўзига қайтади», деяётганларини эшитганман. (Бухорий ривояти).

Усома ибн Зайд ибн Хориса (розияллоху анхумо) шундай сўзлаб берди: “Расулуллох (соллаллоху алайхи васаллам) бизни Жухайнанинг Хурака қабиласи томон юбордилар. Биз бу қавмга тонгда ҳужум қилиб, уларни енгдик. Мен ва бир ансорий улардан бир кишига етиб олдик. Биз уни қуршаб олган эдик, у: Лаа илааха иллаллох! - деди. Ансорий узини тухтатиб қолди, мен эса найзамни санчиб, уни ўлдирдим. (Мадинага) келганимизда бу гan Набий (соллаллоху алайхи васаллам)га етиб борди. У зот: Хой Усома! Лаа илааха иллаллох, деганидан кейин ҳам уни ўлдирдингми? - дедилар. Мен: Эй Аллоҳнинг Расули, у қутулиб қолмоқчи эди, - дедим. У зот яна: Лаа илааха иллаллох, деганидан кейин хам уни улдирдингми? - дедилар. У зот буни менга такрорлайвердилар, хатто уша кундан аввал мусулмон булмасайдим, деб орзу қилиб қолдим (Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадис ҳозирги кундаги такфирчи адашган барча тоифаларга очиқ-ойдин раддия бўлиб, улар хеч қачон “Ла илаха иллал­лох” деб айтган инсонга нисбатан кескинлик қилишлари, улар­ни ўлдириш тугул, ҳатто уларга нисбатан қаттик гапиришга қам ҳақлари йўқ.

Ачинарлиси, бугунги кунда “такфир” тушунчаси уламоларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда. Бутун дунёга зиё, илм-маърифат ва маънавият тарқатиб турган олимлар жоҳил, нодон кимсалар қўлида кўплаб азиятлар кўрдилар.

Абсаломов Исматулло Самарқанд шаҳар "Домла Камолиддин" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 01/06/2020 14:58;   Кўрилганлиги: 1179
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/soxta-salafiylar-takfir-kufrda-ayblash-masalasini-suradilar-hanafiylik-mazhabida
Чоп этилган вақт: 11/09/2024 08:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг