Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

СОҒЛОМ АҚИЙДА

 
 

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Ким Аллоҳ осмондами ёки ердами, билмайман, деса кофир бўлади. Шунингдек, Аллоҳ Аршдан устун, лекин Арш осмондами ёки ердами, билмайман, деган киши ҳам».

Сўнг бундай деган кишининг кофир бўлишининг кўринишини қуйидагича таъриф этганлар: «Аллоҳ таолони томон ва чегарага хослаб қўйгани учун. Ҳолбуки, томон ва чегарага хосланган ҳар бир нарса муҳтож ва яратилган экани барчага маълум. Бундай дейиш эса, Аллоҳ таолонинг ҳаққида очиқ-ойдин нуқсонликка йўл қўйишдир. Жисм ва жиҳат ҳақида гапирувчи киши ҳиссий ишора қилинадиган нарсаларсиз бор бўлишни инкор қилувчи ҳисобланади. Бас, бундай дегувчи кишилар нарсалардан муназзаҳ, яъни пок бўлган Илоҳнинг зотини инкор қиладилар. Бундай ҳолатда шак-шубҳасиз у куфр ҳисобланади».

Қози Аҳмад Баёзийнинг «Ишоротул имом» ва Имом Таҳовийнинг «Эътиқоду аҳли сунна вал жамоа ъала мазҳаби фуқоҳоил миллат Аби Ҳанифа ва Аби Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан» китобларида қуйидагича зикр қилинади: «Аллоҳ таоло чегаралардан, ниҳоялардан, таянчлардан, аъзолардан ва бўлаклардан олий Зотдир. Пайдо қилинган бошқа нарсалар сингари олти: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқа томонлар Уни қамрамайди».

«Калиматун илмийятун ҳавла жумлати изаа соҳҳал ҳадису фа ҳува мазҳабий» 17-Б, Шайх Ваҳбий Сулаймон Ғовчи роҳимаҳуллоҳ.

Хайрулла домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 23/12/2021 08:36;   Кўрилганлиги: 790
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/soglom-aqiyda
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг